воскресенье, 10 октября 2021 г.

“Толибон” миллий озодлик ҳаракатига Афғонистонни ревожлантиришнинг муҳим масалалари бўйича таклифлар

 

2010 йил 3 майдан бошлаб мен МДҲга аъзо барча мамлактларга [1-3], шу жумладан Ўзбекистон Республикасига [4-5], давлатни бошқаришнинг салтанат (монархия) шаклига ўтишни таклиф қилиб келаман. Чунки давлатни бошқаришнинг республика шакли уларга тўғри келмайди. Бунга сабаб давлатни бошқаришнинг бундай шакли нафақат постсовет мамлакатларида, балки дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларида ҳам ўзини оқлай олмаяпти. Шунинг учун ҳам “Толибон” миллий озодлик ҳаракати (қисқача – Толибон  ёки Толиблар) 1996 йилда ҳокимият тепасига келганида, давлатни бошқаришнинг республика шаклидан воз кечиб, Aфғонистон Ислом Aмирлигини тузган эди. Бу эса давлатни бошқарининг салатанат шакли турларидан биридир. Бироқ, бу амирликда террорчи Усама бин Ладинга бошпана берилиши ва будда меъморий ёдгорликларининг вайрон қилиниши жаҳон ҳамжамияти олдида Толиблар ҳақидаги салбий тасаввур ҳосил бўлишига ва шаклланишига олиб келган эди.

Шундай ва бошқа ҳолатлар сабаб, АҚШ 2001 йилнинг 11 сентябридага террорчилик актидан кейин, Aфғонистон Ислом Aмирлигига қарши антитеррор операциясини бошлаб, Шимолий Иттифоқ кўмагида Толибон режимини ағдариб ташлаган эдики. Шунинг учун ҳам Толибларнинг бир қисм Афғонистоннинг ўзида яширин ҳолда ҳаракат қилишга ўтган бўлса, қолган қисман қўшни Покистонга чекиниб, у ерда Ҳожи Умар бошчилигида бирлашишга эришган. Шунинг учун ҳам 2000 йилларнинг бошидан бери Вазиристон Толибон миллий озодлик ҳаракатининг таянч пунктига айланган эди. Шу боис Толибон минтақадаги анъанавий пуштун қабила сардорларини четга чиқариб ташлагач, у ердаги ҳокимиятни ўз қўлига олишга эришган.

Шу ва бошқа ҳолатлар сабабли мен Россиянинг “Капитал страны” деган федерал интернет-нашри томонидан 2010 йилнинг 10 июнида эълон қилинган: «ШОС: какой бы хотелось видеть ее грандиозную перспективу?», яъни “ШҲТ: Мен унинг улкан истиқболини қандай кўришни хоҳлардим?” [6], деган мақоламнинг: “Aфғонистонда қандай қилиб тинчлик ўрнатиш мумкин?“, деган 5-бандида:

«Мен тўхталмоқчи бўлган охирги масала Ўзбекистоннинг кўп азият чеккан Aфғонистонда узоқ кутилган тинчликни ўрнатиш ташаббуслари билан боғлиқ.

“Марказий Осиё учун қандай бошқарув шакли самаралироқ: республиками ёки монархиями” деган мақоламда мен, масалан: “… республика бошқарув шакли ўзини оқламайди. Бу нафақат Қирғизистонда, балки бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Ва бу нуқтаи назарнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун нафақат МДҲ давлатлари тажрибасига, балки Aфғонистон каби давлатларга … ва бошқаларга мурожаат қилиш мумкин “, деган хулосаларга келдим.

Шунинг учун ҳам мен нафақат Марказий Осиё мамлакатларига, балки бутун МДҲга аъзо мамлакатларга давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига тинч йўл билан ўтиш бўйича тавсиялар бердган эдим.

Айнан шу сабабдан, бу масалага яна бир бор қайтар эканман, уни қисқача баён қилиш учун Aфғонистонда 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида кўплаб фуқароларнинг ҳаётига зомин бўлган ҳарбий воқеалар ва терактлар таҳлили устида тўхталиб ўтирмасдан, ШҲТга аъзо давлатлар эътиборини бу мамлакатда тинч ҳаётни ўрнатиш учун унда давлатни бошқаришнинг салтанат шаклини тиклаш зарурлигига қаратмоқчиманки. Чунки айнан шундай салтанат 1929 йили Aфғонистонда ўрнатилиб, у 1933 йили қирол Муҳаммад Зоҳир Шоҳга мерос бўлиб ўтгач, 1973 йили унинг амакиваччаси давлат тўнтаришини амалга ошириб, давлатни бошқаришнинг республика шаклини эълон қилгунга қадар, бу мамлакатда 40 йилдан зиёд вақт давомида тинчликни таъминлаган эди. Менинг ишончим комилки, бу мамлакатда, масалан, Испанияда бўлгани каби, салтанатнинг тикланиши, фуқаролик ва бошқа урушларга (шу жумладан у ерда НAТО мамлакатлари олиб бораётган урушга ҳам) нуқта қўядики, барча қабилалар ва бошқа ҳарбийлаштирилган кучларни Aфғонистонда тинч ҳаёт қуриш йўлида бирлаштиради. Менимча, бу масалада ШҲТнинг нуфузли фикри ва тавсиялари ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин…”, деган фикрларимни ёзган эдим.

Бироқ, AҚШ Шимолий Иттифоқ ёрдамида Aфғонистондаги Толибон режимини ағдариб ташлаб, Aфғонистон Ислом Республикаси деб номланган давлатни бошқаришнинг республика шаклига эга қўғирчоқ давлатни дунёга келтирган эди.

Шунинг учун ҳам АҚШ 2020 йилнинг 29 февралидаги Aфғонистондан америка қўшинларини олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги шартномани бу қўғирчоқ давлат Президенти ёки Ҳукумати билан эмас, балки айнан Толибон билан тузган эди. Ушбу “Aфғонистонда тинчликка эришиш тўғрисидаги Битим“да AҚШ қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетиш муддати – 2021 йилнинг 1 майи, деб белгиланган эди. Шундай қилиб, айнан AҚШнинг ўзи томонидан Толибон халқаро ҳамжамият кўз ўнгида легитимлаштирилган  (қонунийлаштирилган) эди. Ва БМТ Қатарда муҳожирликда бўлган Толибон ёки Aфғонистон Ислом Aмирлиги сиёсий идорасининг 14 аъзосини, шу жумладан бу идора раҳбари ва Толибон раҳбарининг ўринбосари мулла Aбдул Ғани Биродарни, 9 ойга қора рўйхатидан чиқариб ташлаган. 2021 йил 14 апрелида Байден AҚШнинг барча қўшинларини 2021 йил 11 сентябрига қадар, яъни 11 сентябр воқеаларининг 20 йиллигига ва биринчи режалаштирилган муддат бўлмиш 1 майдан тўрт ой кечиктирган ҳолда, олиб чиқиб кетиш нийяти борлигини эълон қилган…

Шунинг учун ҳам Толибон 2021 йилнинг 15 августида ҳокимият тепасига, Россия Федерацияси Президенти В.Путин таъбири билан айтганида: “… нисбатан тинч йўл билан“, келгач,  бу миллий-озодлик ҳаракати, Aфғонистонда уруш тугаганилигини эълон қилди. Лекин АҚШ тузган Афғонистон Ислом Республикаси деган қўғирчоқ давлатнинг Президенти Aшраф Ғани мамлактдан қочиб кетиб, Бирлашган Aраб Aмирликларидан сиёсий бошпана топди.

Толибон ҳокимият тепасига 2021 йилнинг 15 августида қайта ёки янгитдан келганидан сўнг, у яна давлатни бошқаришнинг ўзини оқламаган республика шаклидан воз кечиб, давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтганлигини эълон қилиб, уни  такроран Aфғонистон Ислом Aмирлиги деб атади.

Толибон 2021 йилнинг 15 августида ҳокимият тепасига келганига ва ўшандан бери атиги бир ярим ойдан сал кўпроқ вақт ўтганига қарамай, МДҲга аъзо ва бошқа постсовет мамлакатларининг ва “узоқда жойлашган” хорижий мамлакатларнинг оммавий ахборот воситаларида, Толибон ҳақида кўплаб танқидий мақолалар чоп этилиб, бу мақолаларда уларнинг фаолияти фақат салбий мазмунда ёритилмоқда ҳолос.

Жумладан сўнгги пайтларда юқорида айтилган мамлакатларнинг оммавий ахборот воситалари нафақат Aфғонистон Ислом Aмирлигида аёлларнинг ҳуқуқлари бузилаётганлиги, уларни паранжи тақиш ва ҳижоб кийишга мажбур қилинаётганлиги; бошланғич мактабларга фақат ўғил болалар таклиф қилинаётганлиги; олий ўқув юртларида эса талаба йигитлар ва талаба қизлар пардалар билан ажратилаётганлиги; AҚШда сақланаётган Aфғонистоннинг қарийб 8 миллиард долларлик валюта захиралари музлатилганлиги, бу мамлакат банкларида нафақат чет эл валюталари, асосан эса AҚШ доллари, балки Афғонистон миллий валютаси ҳам тугаяётганли ва шунинг учун ҳам банклар олдида узундан узоқ навбатлар пайдо бўлганлиги; мамлакат гуманитар фалокатга яқинлашмоқдаки, бу аҳолининг асосий қисмига очлик ва бошқа оғир муаммолар билан таҳдид қилаётганли тўғрисида ёзишмоқда. Лекин бу чет эл матбуоти Толибон Aфғонистон Ислом Aмирлигининг Конституцияси лойиҳасини тайёрлаганлиги ва унга кўра бу мамлакатнинг давлат раҳбари лавозими Президент деб аталиши; этник тожиклар, ҳазоралар ва ўзбекларнинг вакиллари иштирокида инклюзив ҳукумат тузилиши; Кобул аэропорти раҳбарияти ўз аёл ходимларини ишга қайтишларини сўраганлиги; буни марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва бошқарувнинг бошқа соҳаларида  ҳам қўллашлари мумкинлиги тўғрисидаги яхши ҳабарларни ҳам тарқатмоқда.

Мен юқорида қилинган ҳолатларни таҳлил қилар эканман сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича мутахассис сифатида Толибон ёки Aфғонистон Ислом Aмирлиги раҳбариятининг эътиборини ўзимнинг қуйидаги таклифларимга қаратишни лозим топдим:

1. Aфғонистон Ислом Республикасининг AҚШда жойлашган валюта захиралари музлатилганлигини эътиборга олган ҳолда, бу қўғирчоқ республиканинг ағдариб ташланган ҳукуматини, шу собиқ суверен давлатнинг ўзига қўшиб, банкрот деб эълон қилиш керак деган фикрдаман. Ундан сўнг эса, давлатни бошқаришнинг республика шаклидан, унинг амирлик кўринишидаги салтанат шаклига ўтиш даврида, давлат мамлакат иқтисодиётининг ташқи бошқарувини жорий этиши, бунинг учун эса Aфғонистон Ислом Aмирлиги дойимий ҳукумат тузиши зарурки, унинг таркиби этник гуруҳларнинг малакасиз ва номаълум вакилларидан эмас, балки фақат Саудия Aрабистони, Қатар ва Қувайт каби давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига эга бўлган бой мамлакатларнинг сиёсий ва иқтисодий масалаларини биладиган ва етарли тажрибага эга бўлган юқори малакали мутахассислардан ёки профессионал кадрларидан иборат бўлиши зарур. Иложи бўлса, бундай ҳукумат таркибига Европадаги давлатни бошқаришнинг салатанат шаклига эга ривожланган мамлакатларидан бўлган, масалан, Aнглия, Белгия ва Испаниянинг, шунингдек, муносабатлар қандай бўлишидан қатъий назар, AҚШнинг ҳам тегишли мутаҳассисларини киритиш керак. Чунки АҚШ нафақат Aфғонистон Ислом Республикасининг давлат валюта захиралари сақланаётган банк ҳисобларини очиб бериб, бу маблағлар Aфғонистон Ислом Aмирлигининг қайта тузилган Марказий банкига ўтказиб берилишини таъминлаши. Балки 2001 йили айнан АҚШнинг ўзи Шимолий Иттифоқ ёрдамида ноқонуний равишда ағдариб ташлаган бу амирлик аёққа туришига ёрдам бериши лозим. Яъни АҚШ Aфғонистон Ислом Aмирлигининг оёққа туришига, 2001 йили бўлганидек ўз қўшинларини киритиш йўли билан эмас, балки қисқа муддат ичида етарлича кўп сонли янги ишчи ўринларини яратишга имкон берадиган катта миқдордаги сармоялар (инвестициялар) ва кредит ресурсларини киритиш орқали ёрдам бериши керакки, бундай иш АҚШнинг жафокаш афғон халқи олдидаги ўз айбларининг бир қисмини ювишга хизмат қилиши даркор.

2. Агар Aфғонистон Ислом Aмирлигининг Конституцияси қабул қилинса, унинг давлат раҳбари сифатидаги Президенти Толибларнинг етакчиси (лидери) Мавлави Ҳайбатулло Ахундзодадан бошқа ҳеч ким бўлмаслигига ишончим комил бўлганлигини ва хозир амалда бўлган ҳукумат – муваққат ҳукумат эканлигини инбатга олган ҳолда, амирлик иқтисодиётининг ташқа бошқарувини амалга оширувчи ҳукуматнинг Бош-вазири лавозимига бу мамлакатнинг йирик ва таниқли сиёсий ҳамда жамоат арбоби, Толибон асосчиларидан бири, АҚШнинг “Тайм” журнали “дунёнинг энг нуфузли 100 та шахслари” рўйҳатининг “Лидерлар” гуриҳи тарикибида АҚШ Президенти Жо Байден ва Хитой Халқ Респбликасининг раиси Си Сзинпиндек шахслар билан бир қатордан ўрин олган – мулла Aбдул Ғани Биродарнинг (عبدالغني برادراخوند) номзодини таклиф қиламан. Чунки  Толиблар 2021 йилнинг августида ўша – мулла Aбдул Ғани Биродар тузган битм шартларига асосан тинч йўл билан ғалабага эришган бўлса, у АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш бўйича битим ва собиқ ҳукумат аъзоларини авф этиш, қўшни давлатлар билан, айниқса Хитой ва Покистон билан алоқаларни йўлга қўйиш бўйича муҳим қарорларни ҳам қабул қилган, хозир эса Aфғонистон Ислом Aмирлигининг таянчига айланиб қолган шахсдир.

3. Жон бошига тўғри келадиган номинал Ички ялпи махсулот (ЯИМ) бўйича Aфғонистон Ислом Республикаси аҳолисининг 2020 йилдаги яшаш даражаси Жаҳон банкининг маълумотларига кўра 508,8 АҚШ долларига тенг бўлган ҳолос. Ва у мана шу макроиқтисодий кўрсаткич бўйича аҳоласи камбағал эмас, балки (сотиб қолиш қобилияти бўйича камбағаллик чегараси 1,9 АҚШ долларига тенг) қашшоқ бўлган дунёдаги 10 та энг қалоқ мамлакатлар таркибига кирган. Шунинг учун ҳам Aфғонистон Ислом Aмирлиги ўз олдига аҳоли жон бошига тўғри келадиган номинал Ялпи ички махсулот (ЯИМ) бўйича яшаш даражасини 2030 йилга бориб энг камида 20 баробарга кўпайтириш, яъни 10.000 (ўн минг) АҚШ долларига етказишдек мақсадни қўйиши керак. Агар АҚШ бу масалада фаол иштирок этиб, Aфғонистон Ислом Aмирлиги иқтисодиётига етарли миқдорлар ёки ҳажмларда йирик сармоялар киритса ва 20-25 йил ичида қайтариб беришни назарда тутадиган узоқ муддатли имтиёзли қарзлар (кредитлар) берса, бу мақсадни амалга ошириш мумкин бўлган реал муҳит дарҳол юзага келиши мумкин. Агар АҚШ бу мамлакатга ёрдам беришдан бош тортса, ундай ҳолда Aфғонистон Ислом Aмирлигининг Aбдул Ғани Биродар раҳбари бўлган Ҳукумати, бундай йирик сармоялар ва қарзларни, масалан, Саудия Арабистони, Қатар ва Қувайтга ўхшаган бой араб мамлакатларидан ёки Хитойдан жалб қилишга эришишига тўғри келади. Лекин бу мамлакатлар, АҚШ ҳаттоки Aфғонистон Ислом Aмирлигига ёрдам беришдан бош тортмаган ҳолда ҳам унга ёрдам беришда иштирок этишлари мумкин ва зарурдир.

Лекин менинг бу таклифларимни эшитган ва билган Толибон ва Aфғонистон Ислом Aмирлиги раҳбарларида, масалан, қуйидаги саволлар пайдо бўлиши ҳам мумкин албатта:

3.1. Aҳоли жон бошига тўғри келадиган номинал ЯИМ бўйича 2030 йилга бориб Aфғонистон аҳолисининг турмуш даражасини 20 баробарга ошириш, яъни 10.000 (ўн минг) AҚШ долларига етказиш учун, айтайлик  бизга дўст бўлган мамлакатлар ҳамда, масалан, АТБ, ХВФ ва ЖБ каби молия муассасалари томонидан киритиладиган тўғридан-тўғри сармоялар ва бериладиган имтиёзли кредитларнинг миқдори ёки ҳажми қанча бўлиши керак?

3.2. Ҳукуматимиз, шунингдек, мамлакатнинг бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари, юқоридаги фикрларингизнинг 3-бандида кўрсатилган таклифларингизни амалга ошириш учун нима қилишлари керак?

4. Биринчи саволга, яъни 3.1 рақамли саволга жавоб берар эканман, менинг  фикрларимнинг 3-бандида баён қилинган таклифларимни амалга ошириш учун мамлакат иқтисодиётининг ташқи бошқаруви билан шуғилланувчи Aфғонистон Ислом Aмирлиги Ҳукумати юқорида номи тилга олинган ва бошқа мамлакатлардан камида 100 миллиард АҚШ долларига тенг тўғридан-тўғри сармоя ва  5 йил чида, яъни 2022-2024 йиллар давомида ажратиб берилдиган камида 200 миллиард АҚШ долларига тенг кам ва салбий фоизли узоқ муддатдан кейин, яъни 20-25 йил ичида қайтириб берилиши кўзда тутилган имтиёзли қарз (ёки кредит линиялари) ёки бўлмаса фақатгина 300 миллиард АҚШ долларига тенг банк ва давлатлар томонидан бериладиган қарзларни жалб қилишлари зарурки. Уларни аҳоли ўсишини ҳисобга олган ҳолда, иқтисодиётда агригатлаганда 1,5 марта айлантириш натижасида ҳосил бўлган соф фойда ва даромадларни ички сармоя сифатида ишлатиш натижасида Жаҳон банкининг маълумотларига кўра 2020 йили 19 миллиард 807 миллион АҚШ долларини ташкил қилган  номинал Ялпи ички махсулот ҳажмини 450 миллиард АҚШ долларига етказиш мумкин. Яъни 2030 йилга бориб бу макроиқтисодий кўрсаткич миқдорининг ўсишини 2020 йилга нисбатан 21,72 мартага ёки 2172 фоизга ўсишига эришиши мумкин.

Энди иккинчи, яъни 3.2 рақамли саволга жавоб берар эканман, Aфғонистон Ислом Республикасининг эмас, балки Aфғонистон Ислом Aмирлиги иқтисодиётининг ташқи бошқаруви билан шуғилланувчи Ҳукумат, биринчи галда “Афғонистоннинг 2030 йилгача бўлган стратегик ривожланиш лойиҳаси”ни ишлаб чиқиши керакки, унга, бу амирликнинг давлат ҳамда ҳусусий лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот институтларида ишлаб чиқилаган барча муҳандислик (инженерлик) ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг бошқа лойиҳалари батафсил равишда ҳар бир йил кесимида, киритилган бўлиши керк. Яъни унга янги қуриладиган завод ва фабрикалар, хизмат соҳалари ҳамда инсон фаолиятининг бошқа турларига таълуқли янги қурилиш, уларнинг эскиларини реконструкция қилиш ва капитал тузатишнинг 2030 йилгача бўлган ҳар бир йилини ўз ичига олган лойиҳалари Aфғонистон Ислом Aмирлиги аҳолиси яшаш даражасини оширишни кўзда тутувчи товарлар ва ҳизмтларни экспорти ва импортини назарда тутган ҳолда, киритилган бўлиши зарур.

Шундай қилиб, энди “Толибон” миллий-озодлик ҳаракати тинч йўл билан ҳокимият тепасига келиб, ўз мамлакатидаги уруш тугаганлигини эълон қилигач, Aфғонистон Ислом Aмирлигини қурмоқчи бўлгар экан, у биринчи галда “Афғонистоннинг 2030 йилгача бўлган стратегик ривожланиш лойиҳаси”ни, жон бошига тўғри келадиган номинал ЯИМ бўйича аҳоли яшаш даражасини 2030 йилга бориб энг камида 20 мартага оширишни назарда тутадиган ва мен ушбу мақолада эълон қилган рақамлардан ҳам анча юқори даражадаги рақамлар асосида ишлаб чиқиши ва уни амалга оширишни 2022 йилнинг 1 нваридан бошлашга киришиши мумкин. Акс ҳолда Толибон афғонистонда ҳокимиятни сақлаб қолиши, янги давлат тўнтаришлари ва фуқоролар уришидан тўлиқ қутилиши қийин бўлади. Чунки Толиблар энди 1994 йили тўхтаб қолган ўз ўқишларини давом эттириб, ўз амирлиги ва халқининг фаровонлиги йўлидаги енгил бўлмаган ва мураккаб яратувчилик фаолияти билан шуғулланишлари зарур бўлади.

Изоҳ. Бу мақоламнинг рус тилидаги матнини мен 2021 йилнинг 22 сентябрида ўзим раҳбари бўлган “Научно-практический журнал «Фудаментальная экономика» деб аталган сайтда: «Предложения национально-освободительному движению «Талибан» по важнейшим вопросам развития Афганистана» [7], деган сарлавҳа остида эълон қилган эдим. Лекин бу мақоламни Россиянинг “ЦентрАзия” деган сайти 2021 йилнинг 24 сентябрида: “Уроки Талибана. Наследственный Исламский Эмират – оптимальная форма госустройства для ЦА” [8], деган, яъни “Толибон сабоқлари. Ворисликка асосланган Ислом Амирлиги – Марказий Осиё учун мос бўлган давлат бшқарувининг оптимал шаклидир”, деган сарлавҳа остида эълон қилган.

Лекин мени 2021 йилнинг 28 сентябридан бошлаб чет эл матбуотида, шу жумладан рунетда тарқатилаётган: “Толибон раҳбарияти мамлакат тарихидаги энг демократик конституциялардан бири ҳисобланувчи ва 1964 йилги қирол Муҳаммад Зоҳиршоҳ даврида ишлаб чиқилган салтанат конституцияни вақтинча қабул қилмоқчи” [9], деган янгилик жуда ҳам хурсанд қилди. Чунки мен юқорида ёзганимдек, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун қирол Муҳаммад Зоҳиршоҳ давридагидек салтанатни тиклаш ёки қайта қуришни ўзимнинг 2010 йилнинг 10 июнида Россиянинг “Капитал страны” деган федерал интернет нашрида рус тилида эълон қилинган: “ШҲТ: Мен унинг улкан истиқболини қандай кўришни хоҳлардим?” [6], деган мақоламнинг: “Aфғонистонда қандай қилиб тинчлик ўрнатиш мумкин?“, деган 5-бандида, таклиф қилган эдим…

Фойдаланилган манбалар

1. Абдуллаев Р. Какая форма правления эффективнее в Центральной Азии: республика или монархия? (https://regnum.ru/news/1280134.html).

2. Абдуллаев Р. Узбекистан: уроки арабских революций (http://www.iarex.ru/articles/17271.html).

3. Абдуллаев Р. Что эффективнее для главы государства: иметь статус лидера нации или быть монархом? (https://regnum.ru/news/1285850.html).

4. Абдуллаев Р. Предлагаю преобразовать Республику Узбекистан в монархическое государство, – Р.Абдуллаев (https://centrasia.org/newsA.php?st=1550602320).

5. Абдуллаев Р. Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантиришни таклиф қиламан – академик Р.Абдуллаев (https://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=1669).

6. Абдуллаев Р. ШОС: какой бы хотелось видеть ее грандиозную перспективу? (https://kapital-rus.ru/articles/article/shos_kakoj_by_hotelos_videt_ee_grandioznuyu_perspektivu/).

7. Абдуллаев Р. Предложения национально-освободительному движению «Талибан» по важнейшим вопросам развития Афганистана (https://fundamental-economic.uz/article/predlojeniya_talibanu/).

8. Абдуллаев Р. Уроки Талибана. Наследственный Исламский Эмират – оптимальная форма госустройства для ЦА (https://centrasia.org/newsA.php?st=1632433020).

9. Лидия Мисник. Лидер «Талибана*» будет подобен королю — вне политики и выборов (https://www.gazeta.ru/politics/2021/09/28_a_14030677.shtml?updated).

Муаллиф: Рустамжон Aбдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Тошкент, 2021 йил 2 октябр.

четверг, 4 июня 2020 г.

Турк миллатига мансуб Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга қилган тухматларига жавоб


Кириш. Илгари, 2011-2014 йиллари, Россиянинг бир қанча машҳур интернет наширларида Муҳаммад Солиҳни қаттиқ танқид  остига олган мақолларимни эълон қилганимда, у “Озодлик” радиосида мен билан бахслашмоқчи бўлган экан. Шунинг учун ҳам “Озодлик” радиосининг директори Алишер Сиддиқ менга қўнғироқ қилиб, бу шоир билан менинг бахсимни уюштирмоқчи эканлигини айтиб, шундай эшиттиришга мени таклиф қилганида мен бунга рози бўлмаган эдим...
2016 йилнинг 8 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига вақтинча юклаш тўғрисида қўшма қарор қабул қилиган эди. Бу масалада қатор чет эл оммавий ахборот воситалари ахборот тарқатар экан Ўзбекистондан 1993 йили қочиб кетиб, Туркияга ўрнашиб олган. Ўзини, у қочиб кетгандан кейин давлат рўйҳатидан ўчириб ташланган, “Эрк” Демократик Партиясининг лидери деб атайдиган: сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий маданияти, билим ва савияси ўта паст бўлган. Ўзига “Муҳаммад Солиҳ”  деган лақаб қўйиб олган Салай Мадаминов деган кимса, Россиянинг “Дождь” деган телеканали билан ўша куниёқ ўтказилган суҳбатда шу воқиеа юзасидан: “Парламентнинг бу қарориконституцияни қўпол равишда бузиш”, “хокимиятни эгаллаб олиш мақсадида амалга оширилганшовқинсиз давлат тўнтариши”, деган ва бошқа ахмақона гапларни айтиб, Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Қонунчилик палатасининг обрўсини тўкиб, Парламентимизнинг бу қўшма қарорини бекор қилдириш ниятида бўлган эди. Шунга ўхшаш фикрларни бир қатор чет эл оммовий ахборот воситалари ҳам тарқатган эдики. Шунинг учун ҳам мен рус тилида ёзилган: “Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига вақтинча юклаш Ўзбекистон Республикаси конституциясига зид эмас” [1], деган ўз мақоламни 2016 йилнинг 10 сентябрида эълон қилиб, “Муҳаммад Солиҳ” ва чет эл матбуотида эълон қилинаётган, унинг юқорида айтган гапларга ўхшаш ахмақона фикрлар мутлақо ҳато эканлигини исботлаб берган эдим.
Ана ўша, ҳатто ўзини ўзбек миллатига мансуб деб ҳам билмайдиган, туркпараст, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий маданияти, билим ва савияси ўта паст бўлган ўртахол шоир Салай Мадаминов 2020 йилнинг 10 майида: “Ўзбекистон “Эрк” Демократик Партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга МУРОЖААТИ” (қисқача – “...Мурожаат”и) деган сарлавҳа қўйилган ва тўлиғича Президентимизга нисбатан тўқиб чиқарилган жинояткорона туҳмат ва қуруқ сафсаталардан иборат унинг видео-тасвири, ва у ўқиб берган “...Мурожаат”нинг, ўзбекча кирил алифбосидаги матни бу кимсанинг “Muhammad Salih” деб аталган Facebookнинг рус тилидаги саҳифасида ва Youtubeдаги каналида, эълон қилинган [2].  
“Муҳаммад Солиҳ”ни юқорида мен нега ўзбек миллатига эмас, турк миллатига мансуб деб айтдим? Чунки бу кимса ва унинг уруғ-аймоқлари ўзбек миллатига мансуб эмас эканлигини унинг укаси Мақсуд Бекжоннинг: “Туркийзабонлар” ким?” [3] ва “Турклигимизни англаб етайлик…” [4], деган мақолалари ҳамда “Муҳаммад Солиҳ”нинг мазмуни уларга ўхшаган: “Манқуртлик мафкурасига жавоб[5], деган, Интернетда 2013 йили эълон қилинган мақоласининг таҳлили асосида ўзимнинг: Ҳоразм – XIV аср Ўзбекистонининг ҳам вилояти бўлган биринчи ўзбеклар диёридир”, деб аталган ва 2014 йилнинг 20 ноябрида эълон қилинган мақоламда исботлаб берганман. Ҳаттоки менинг ҳақлигимни Мақсуд Бекжоннинг биз “Турклигимизни англаб етайлик…, деб аталган иккинчи мақоласи ва “Ўзбекистон халқ ҳаракати” деган сайтда 2020 йилнинг 27 майида  эълон қилинган “Ватан туйғуси[6], деган мақоласи яққол исботлайди десам, бу сира ҳам ҳато бўлмайди.
BBC ўзбек хизматининг “Фейсбукда Муҳаммад Солиҳ билан жонли мулоқот” деган ва Youtubeда 2016 йилнинг 18 апрелида “BBC O'zbek Facebook Live – Muxolifat lideri Muhammad Solih bilan suhbat” [7], деб сарлавҳа қўйилиб, эълон қилинган суҳбати видео-тасвирининг 35-минути 30-секундидан бошлаб 49 секунд давом этган қисмида Аюб Анвар деган йигитнинг: “Сиз нима бердингиз ўзбек ҳалқига шу кунгача”, деган саволига “Муҳаммад Солиҳ”:
Ҳеч нарса бера олганим йўқ, афсус. Мен ўзбек халқига хеч нарса беролганим йўқ. Мен ўзбек халқига бир нарса бераман деб ўртага чиққаним йўқ. Ўзбек халқига хизмат қиламан деб чиқдим. Амо 25 йил давом этётган ... Ўзбекистонда бир ҳур давлат қуриш, бир ҳуқуқий давлат қуриш мужодаламиз [арабча “мужадала” (لجادلة) – баҳслашув]: нақадар хизмат бўлди? – энди уни халқ гапиради. Балки сизнингча бу хизмат эмасдир, амо баъзи инсонлар ҳалиям бизи ҳурмат қилишади ва бу нарсани, 25 йиллик бизнинг мужодаламизни: Бекорга кетгани йўқ. Сиз тушкунликка тушманг, курашда давом этинг”, деган миллионларча одам бор Ўзбекистонда”, деб жавоб берган экан.  
Ўзини турк миллатига мансуб деб биладиган Салай Мадаминов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга 2020 йилнинг 10 майида қилган ўз “...Мурожаат”ини: “Агар сизга сиз деб мурожаат қилаётган бўлсам, бу эгаллаб турганингиз мақом ҳурматидир.
Чунки бу мақом халққа оид, уни сизга халқ берган”, деган сўзлар билан бошлаб, лекин у Аюб Анвар деган йигитнинг 2016 йилнинг 18 апрелида “Муҳаммад Солиҳ” ўзбек халқига ҳеч нарса бера олмаганлигини тан олишга мажбур этган саволини Шавкат Мирзиёевга, ҳудди тўти қуш сингари такрорлаб, у ўзининг жинояткорона туҳмати ва сафсатасини: “Хўш, сиз нима бердингиз халққа?” – деган ахмақона савол устига қурмоқчи бўлган. Шунинг учун ҳам у, Президентимизга яна юқоридаги саволни: “Ваъдалардан бошқа, баландапарвоз сўзлардан бошқа сиз нима бердингиз халққа?” – деган бошқача шаклда бериб, бу саволга унинг ўзи: “Албатта, жавоб бераолмайсиз бу саволга. Чунки халққа берганларингиз қуйидаги балолардир”, деб бошлаган ҳолда,  бу сўзлардан сўнг ўзи тўқиб чиқарган уйдирмалардан иборат 12 та “бало” тўғрисида гапириб ўтган.

I. “Муҳаммад Солиҳ” ўз ...Мурожаатида Президентимизга нисбатан такрор ва такрор тухмат қилганлигининг исботи

Мен ўзимнинг ушбу мақоламда “Муҳаммад Солиҳ” ўзининг “...Мурожаатида айтган “бало”лар тўғрисидаги уйдирмалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг обрўсини тўкишга қаратилган, бунинг учун эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддасига асосан жазо чораси қўллаш назарда тутилган, тухматлардан бошқа ҳеч нарса эмас эканлигини исботлаб бермоқчиман.
Лекин олдин: нима учун, масалан, ВВС ўзбек хизмати “муҳолифат лидири” деб атаган кимса бўлмиш “Муҳаммад Солиҳ”га, у илгари Олий Кенгашининг (Советнинг) депутати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод, бўлганлигига қарамасдан, мен унга: сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий маданияти, билим ва савияси ўта паст бўлган кимса, деган баҳо бермоқдаман?” – деган саволга жавоб бериб ўтмоқчиман.
Бунга сабаб Салай Мадаминов илгари у Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати гувоҳномасини, адашмасам 1992 йилнинг июн ойида..., ўз хохиши билан намойишкорона топширган бўлсада. Лекин ўша 1992 йилнинг 8 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг «Ўзбекистон Республикасининг Президенти» деб аталган XIX бобидаги 89-97-моддаларини, ўша пайтда чет элга қочиб кетиш пайида бўлиб юрганлиги учун, мутлақо ўқимаган... Шунинг учун ҳам бу кимса Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари, ҳақ, ҳуқулари ва вазифалари нималардан иборат эканлигини билмайди. Агар у Конституциямизнинг ана шу моддаларини ўқиб чиққан бўлганида эди, унинг 93-моддасида, бошқа давлатларнинг конституцияларида бўлгани каби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳақ, ҳуқулари ва вазифалари белгилаб қўйилганлигини, лекин  Ўзбекистон Республикаси Президенти халққа бирор нарса бериши кераклиги назарда тутилмаганлигини, билган бўлар эди.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев, бу сиёсий қочоқ бўлмиш Салай Мадаминовга ўхшаган бекорчи эмас. У киши Ўзбекистон деган давлатнинг, кечасию-кундузи, тинмасдан ишлайдиган ва бошқа раҳбарлардан эса шундай ишлашни талаб қиладиган, жуда ҳам талабчан ва малакали, раҳбари. У Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимига сайлангунига қадар Тошкент ирригация ва милеорация институтида ўқишини тугатгач, бу билим даргоҳида кичик илмий ходимликдан то  проректор лавозимини эгаллагунча ишлаган, олим. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва Олий Мажлиси даражаларида 3 марта депутат бўлган. 1992-1996 йилларда Тошкент шахар Мирзо Улуғбек туманида, кейин эса Жиззах ва Самарқанд вилоятларида, хоким лавозимларида; 2003-2016 йилларда эса Ўзбекистон республикасининг Бош  вазири лавозимида ишлган жуда катта амалий тажрибага эга инсон. Шунинг учун ҳам унинг “Муҳаммад Солиҳ”га ўхшаган бекорчилар билан “мужадала” қилишга (яъний баҳслашишга) мутлақо вақти йўқ.
Чунки Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Муҳаммад Солиҳ”дан фарқли ўлароқ Ўзбекистон халқининг манфаатларини кўзлаган ўлкан ишларни амалга ошириб келмоқдаки, у халқимизга: ўз мухаббатини, порлоқ келажакка ва фаровон ҳаётга эришиш мумкинлиги тўғрисидаги умид ва ишончни бермоқда; халқ давлатга эмас, балки давлат халққа хизмат қилиши кераклигидек буюк бир қойидани олға суриб, уни амалга ошириш учун халқимизга астойдил хизмат қилмоқда. Унинг бу хизматларидан нафақат ўзбек миллати, ундан ташқара яна 130 га яқин миллат ва элатлардан ташкил топган Ўзбекистон халқининг аксарият қисми миннатдор, десак, бу сира ҳам муболаға бўлмайди.
Энди Салай Мадаминов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қилган “...Мурожаат”ининг таҳлилига ўтсак, у ўзи “бало” деб атаган, аслида эса Президентимизга нисбатан қилган тухматларларида, унга қарата, СИЗ: 
1. Иқтидорга келиб, сўз берган бутун ислоҳотлардан воз кечдингиз”, деган ахмақона тухматдан иборат уйдирмани олға сурган. Лекин Шавкат Мирзиёев ўзининг Сайлов олди Дастурида акс эттирилган биронта ҳам ислоҳатлардан воз кечмаган, улардан воз кечмайди ҳам. Бу фикрнинг тўғрилигини Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланганидан сўнг мамлакатимизда унинг раҳбарлиги остида амалга оширилаётган ва матбуотда кенг ёритилиб келинаётган барча ислоҳатлар ва амалий ишлар яққол исботлайди. Бироқ булар билан турк миллатига мансуб бўлгани учун ҳам Туркияда яшаётган, ва ўзбек тилини жуда кучли акцент билан зўрға гапирадиган бўлиб қолган Салай Мадаминовдек сиёсий қочоқ, нафақат таниш эмас, балки уларни қарайиб мутлақо билмайди ҳам, тан олишни истамайди ҳам.
2. Сиз очкўз, юҳо ҳокимларни халқ бошига ўтқаздингиз”, деган сўзлар билан Салай Мадаминов нафақат Президентимизни, балки ҳокимларни ҳам ҳақорат қилмоқчи бўлган, десак жуда ҳам тўғри бўлади. Чунки ўзининг бу сафсатасида у “очкўз” сўзи ва форсчадан ўзбек тилига таржима қилинганида яна айнан шу сўзни англатадиган “юҳо” сўзини ишлатган. Лекин ўзбек тилининг изоҳли луғатларига қарасак “очкўз” сўзи биринчи навбатда: Еб тўймайдиган, нафсини тия олмайдиган, нафси бузуқ ва суқ, деган маъноларни англатиб, у бўри ва итга ўхшаган ҳайвонларга нисбатан қўлланилиши кўрсатилган эканлигини билишимиз мумкин.
Аммо Салай Мадаминовнинг бу фикрлари билан келишиш қийин. Чунки Президентимиз вилоят, шахар ва туманларнинг нопок ва ишончни оқламаган хокимларини қисқа муддатлар ичида ишдан олиб, уларнинг ўрнига янги раҳбар кадрлар қўяётганлиги; бу соҳада ҳам гендер тенглигини таъминлаш учун ҳаракат қилиниб, энди ҳатто аёллардан ҳам ҳокимлар тайинланаётганлиги, яққол иботлаши мумкин.
3. “Одамларнинг уйларини тортиб олиб, уларни палаткаларга маҳкум этдингиз”, деган сўзлар билан Салай Мадаминов Президентимизга нисбатан такроран жинояткорона туҳмат қилган.
Тўғри Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланганидан кейинги давр ичида ҳақиқатда ҳам шахар ва туман марказларининг Бош планлари асосида иқтисодиётнинг ҳар хил соҳаларига таълуқли янги объектларни жадаллик билан қуриш кўзда тутилган жойлардаги фуқороларимиз уй-жойларини бузиш учун, уларни кўп қаватли уйларга кўчириш. Ёки уларнинг истаклари инобатга олиниб, бундай уй-жой эгаларига, шундай мулкларнинг бозор нархидаги қийматларини тўлаган ҳолда, уларга янги уй-жой қуриб, бу жойларда яшашлари учун ер участкалари ажратиб ҳам берилмоқда. Агар бундай даврлар ёз фаслига тўғри келган бўлса, фуқораларимизнинг кўп бўлмаган бир қисми янги уй-жойларини бу участкаларга вақтинчалик палаткалар ўрантиб, уларда яшаган ҳолда битириб олмоқдалар.
Лекин фуқораларимизга, уларнинг бузилиши назарда тутилган уй-жойларининг пуллари ўз вақтида тўланмаётган ҳолатлар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг норозиликларини келтириб чиқарган салбий воқеалар ҳам кузатилмоқда. Бу салбий ҳолатлар ва воқеалар матбуотимизда кенг ёритилиб, давлат идоралари уларни тезлик билан бартараф этиш чораларини кўриб келмоқдалар. Масалан: “Уй-жойларни бузиш ва ер участкаларини олиб қўйиш аҳволи адлия органлари томонидан ўрганилди” ва тегишли чоралар кўрилди. Адлия вазирлигининг 2019 йилнинг 27 июлида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида бу саҳода фуқороларнинг мулк ҳуқуларини бузиш ҳолатларини тугатиш талаби ўртага ташланди. Бу йиғилишда: “Одамларнинг уй-жойларини бузиб, уларни кўчага чиқариб қўйиш – ваҳшийликдир!”, деган ҳулоса чиқарилиб, бу тўғридаги ахборот, масалан, Газета.uz сайтида ҳам эълон қилинди. Бу масалада Президентимиз ҳам ҳар хил дараждаги хокимларга қаттиқ танбехлар бериб, кескин чоралар ҳам кўриб келмоқда...
 4. Танқид этган журналистларни “авария” туси бериб, ўлдирдингиз”, деган, Президентимизга нисбатан ўта қаттиқ қилинган ўз туҳматида Салай Мадаминов айнан кимни назарда тутганлиги, унинг бу масала бўйича ВВС ўзбек хизмати билан бўлган суҳбатида аён бўлди. У ўзининг бу тухматида ҳоразмлик журналист Давлатназар Рўзметовнинг ўлимини назарда тутган экан.  
Салай Мадаминов бу масалада Президентимизга нисбатан тухмат қилаётганлигини Ўзбекистон матбуотида шу масала юзасидан эълон қилинган жуда кўп материаллардан ташқари, Youtubeда унга ойдинлик киритиш юзасидан 2019 йил 14 ноябрда ўтказилган Матбуот анжуманидан: “Журналист Давлатназар Рўзметовнинг ўлими тафсилотлари маълум бўлди”, деган сарлавҳа остида эълон қилинган 39 минутлик лавҳа ва Озодлик радиосининг А.Ташанов билан бўлган суҳбати, яққол исботлайди.
 5. Сардоба сув омборини халқнинг бошига агдардингиз. Бу фожиада Ўзбекистон ва Қозоғистонда жами 100и000 минг одам хонавайрон бўлди”, деган, Салай Мадаминовнинг Президентимизга қарата айтилган уйдирмалари ҳам тухмат ва ёлғондан бошқа ҳеч нарса эмас.
Бу жойда шуни ҳам айтиш керакки, Салай Мадаминов нафақат арифметикани билмаслиги учун 100.000, яъни 100 минг ўрнига, 100.000 минг деб,  яъни 100.миллион (100.000.000) деб ёзиб юборган, балки шоир бўлса ҳам “хонавайрон” деган сўзнинг луғавий маносини мутлақо билмаслигини ҳам кўрсатган. Ёки “хонавайрон” деган сўз изоҳли луғатларда: “уй-жойидан, оиласидан жудо бўлди”, деган маънони англатишини билмай ёки билишни истамай, бу сўзни, одамларни чалғитиш учун атайин ишлатиб, Президентимизга қилаётган ўз туҳматини ёлғон гаплар билан асосламоқчи бўлган. Бу туҳмат, Салай Мадаминов ҳаттоки, унинг тарафдорлари хизмат қиладиган Озодлик радиоси сайтида эълон қилинаётган мақолалар ва бу радио эшиттиришларини на ўқиб ва на тинглаб бормаслигини ҳам кўрсатган. Чунки бу радио ҳабарларини кузатиб бораётган бўлганида, у Озодлик радиоси сайтнинг “Ўзбекистон ҳабарлари”га бағишланган саҳифасида, унинг “...Мурожаат”и эълон қилинган, айнан 10 май куни: «ФВВ: 71 мингдан ортиқ одам Оқ олтин, Мирзаобод ва Сардобадаги уйларига қайтди”, деган ҳабарни тарқатганлигини кўрган ва Ўзбекистон ахолисининг, хонавайрон эмас, балки шартли равишда вайрон бўлган деса ҳам бўладиган уйларининг сони бор йўғи 343 та эканлигини, уларни эса Миллий гвардиячиларимиз тозалаб берганлиги ҳамда бошқа ишлар амалга оширилганлигини, билган бўлар эди.
Демак бу ҳолат Салай Мадаминов: “уй-жойидан, оиласидан жудо бўлди”, деган маънони англатадиган “хонавайрон” деган сўзни нотўғри ишлатиш орқали: “Сардоба сув омборини халқнинг бошига агдардингиз. Бу фожиада Ўзбекистон ва Қозоғистонда жами 100 000 минг одам хонавайрон бўлди”, деган, Президентимизга нисбатан ёлғон ва сафсаталардан иборат уйдирмаларга асосланган унинг такроран қилган тухматидан иборат эканлигини исботлайди.
6. Ўзбекистонни четдан олинган қарз ботқоғига ботирдингиз”, деган, Салай Мадаминовнинг Президентимизга қилган тухмати, унинг иқсидодий билим ва савияси ўта паст бўлганлигини яққол намойиш қилди, десак бу жуда ҳам тўғри бўлади.
Чунки Ўзбекистон давлатининг барча қарзлари 2020 йилнинг 1 январи ҳолатига 21,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этиши айтилиб, у Ялпи ички маҳсулотимизнинг (ЯИМимизнинг) бор йўғи 36% (фоизинигина) ташкил этади холос. Ўзбекистон давлати ўзининг ташқи қарзлари бўйича АҚШ Марказий разведка бошқармаси (ЦРУ) маълумотларига кўра 2019 йилнинг 1 январ ҳолатига дунёдаги давлатлар ташқи қарзлари Рўйҳатида 86-поғонани эгаллаган. Бу қарз ЯИМимизнинг бор йўғи 33% ташкил этгани холда, Ўзбекистон ахолисининг жон бошига бор йўғи 520 (беш юз йигирма) АҚШ долларидан тўғри келган холос.  
Лекин бу Рўйҳатдаги ривожланган мамлакатларннг охирги икки кўрсаткичларига назар ташласак: АҚШнинг ахоли жон бошига тўғри келадиган ташқи қарзи 69.629 (олтмиш тўққиз минг 629) долларни ташкил этиб, бу давлат ЯИМидан 1,35 марта ёки 135% га кўп. Бу кўрсаткич Ўзбекистон ахолисининг жон бошига тўғри келган давлат қарзининг миқдоридан 133,9 марта ёки 13.390% (ўн уч минг 390 фоизга) кўп демакдир.
Япония давлатининг ахоли жон бошига тўғри келадиган ташқи қарзи 76.879 АҚШ долларига тенг бўлиб, бу давлат ЯИМидан 2,95 марта ёки 295% га кўп. Бу эса Ўзбекистон давлатидаги ахоли жон бошига тўғри келадиган ташқи қарзи миқдоридан 147,84 марта ёки 14.844% (ўн тўрт минг 844 фоизга) кўп демакдир.
Буюкбритания давлатининг ахоли жон бошига тўғри келадиган ташқи қарзи 119.000 (бир юз 19  минг) АҚШ долларига тенг бўлиб, бу унинг ЯИМидан 1,08 марта ёки 108% га кўп. Бу эса Ўзбекистон давлатининг ахоли жон бошига тўғри келадиган ташқи қарзи миқдоридан 228,84 марта ёки 22.844% (йигирма икки минг 844 фоизга) кўп демкдир.
Ўзбекистонда ахоли жон бошига тўғри келадиган давлатимизнинг ташқи қарзи барча ривожланган мамлакатларнинг ахоли жон бошига тўғри келадиган ташқи қарзларидан ўнлаб мартадан то юзлаб мартагача кам бўлганлиги учун, бу масалаларни мутлақо билмайдиган Салай Мадаминовнинг Шавкат Мирзиёевга қарата: “Ўзбекистонни четдан олинган қарз ботқоғига ботирдингиз”, деб айтган гаплари Ўзбекистон Президентига нисбатан туҳмат қилишдан бошқа ҳеч нарса эмас, деб ҳулоса чиқариш мумкин.
Шундай ахволни билганим учун ҳам мен ўзимнинг бир нечта мақолаларимда Ўзбекистон ҳукуматига халқаро банклар ёки бир неча триллион долларлик  Америка ғазнахонаси облигациларига эга бўлган Хитой ва Японядек давлатлардан энг камида 100.000.000.000 (юз млрд.) АҚШ долларига тенг қарз (кредит) олишни тавсия қилар эканман:
Лекин бунинг учун бизнинг мамлакатимизда саноат, қишлоқ хўжалиги ва Ўзбекистон иқтисодиётининг бошқа соҳаларида янги ва амалдаги корхоналарни қуриш ва реконструция қилиш бўйича тайёр бизнес-режа ва лойиҳалар бўлиши керакки. Уларга жуда қисқа муддатда ва энг минимал таваккалчилик (риск) асосида юқоридаги йўл билан жалб қилинган 100.000.000.000 АҚШ долларига тенг молиявий маблағларни Ўзбекистонда 2030 йилга бориб жон бошига тўғри келадиган ЯИМ ҳеч бўлмаганда 10.000 (ўн минг) АҚШ долларини ташкил қилишини таъминлаш ҳисоб-китоби асосида жойлаштириш мумкин бўлиши зарур. Шунда Ўзбекистоннинг ялпи ички махсулоти 2030 йилга бориб, ахоли ўсишини назарга олган ҳолда, 368.200.000.000 (уч юз олтмиш саккиз млрд. 200 млн.) АҚШ долларига эквивалент бўлиши мумкин», деб ёзган эдим.
Ҳозир эса, яқин орада, каронавирус пандемияси таъсирида дунё молия-иқтисодий инқирозининг юз бериши жадаллашишини ва бундай ҳолат Ўзбекистон иқтисидиётига ҳам салбий таъсир этишини эътиборга олиб, юқорида номи тилга олинган кредитор ва сармоядорларнинг энг камида 200.000.000.000 (икки юз млрд.) АҚШ долларига тенг маблағларини халқ хўжалигимизга жалб қилиш зарур деган фикрга келганман.
 7. Ташқи сиёсатда Ўзбекистонни Русиянинг вассал давлатига айлантирдингиз” деган, Салай Мадаминовнинг бу гапи ҳам Президентимизга нисбатан тухмат ва сафсатали уйдирмадан бошқа ҳеч нарса эмас. 
Чунки, биринчидан, Русия деган давлат дунёнинг сиёсий ҳаритасида йўқ. Агар “Муҳаммад Солиҳ” Туркия ва Қирғизстон сиёсатчилари ва фуқоролари каби "Русия" деганда Россия Федерациясини назарда тутаётган бўлса. Унда бу ўрта ҳол шоир, Президентимизга қарата: сиз Ўзбекистонни, давлатларнинг ХХ асрда Ҳива хонлиги, Бухоро амирлиги ва Қўқон хонликлари Россия империясига вассал давлат бўлганликлари каби, Россия Федерациясининг вассал давлатига айлантирдингиз, демоқчи бўлган.
Лекин вассал давлат деганда (машхур энциклопедияларда, шу жумладан Википедида) – бу бошқа давлатга бўйсинувчи, лекин ўзининг ҳукмдорини сақлаб қолувчи, давлат тушунилади. Одатда бундай вассал давлатга сюзерен давлат томонидан бошқа давлатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатиш, шартномалар тузиш ва бошқа ташқи алоқаларга киришиш тақиқланган бўлиб, лекин давлат ичидаги бошқарувга (пул босиб чиқариб, уни муомилага киритишни чеклаш каби), тақиқларни сақлаган ҳолда, рухсат этилган бўлади. Буни устига бундай вассал давлатнинг ҳукмдори сюзерен давлатга бўйсиниши тўғрисида бу давлатга қасамёд қилган бўлиши шарт.
Аммо мустақил Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси ёки ундан бошқа давлатларга бўйсинмайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эса Россия Федерациясига бўйсинишлиги тўғрисда ҳеч қачон қасамёт қилмаган ва қилмайди ҳам. Ўзбекистон мустақил давлат сифатида БМТга аъзо бўлган дунёдага қарайиб барча давлатлар билан, шу жумладан Россия Федерацияси билан ҳам дипломатик муносабат ўрнатган, шу халқаро ташкилотга аъзо суверен давлат ҳисобланади.
Президент Шавкат Мирзиёев Конституциямизнинг 92-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма йиғилишида: Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга, тантанали қасамёд қилган, ва шу кундан эътиборан, ўз лавозимига расман киришган.   
Вассал давлат тўғрисдаги, Википедияда ҳам мавжуд бўлиб, юқорида қисқача мазмуни ўзбек тилида келтирилган жуда ҳам қисқа таърифлардан, ташқари Салай Мадаминов нафақат уларни, балки бу тушинчалар ўтган аср сарқити сифатида, халқаро меъёрларда (нормаларда) “суверен давлат”лар тушинчаси пайдо бўлгач, XXI асрда мутлақо йўқ бўлиб кетган тушинча эканлигини ҳам билмаслигини кўрсатган.
Шу жойда Салай Мадаминов Россия Федерацияси Конституциясининг 2-моддасига уни Россия Федерация деган номдан ташқари, фақат шу номга тенглаштирилган Россия деган ном билангина аташ мумкинлигини ҳам билмаганлиги ёки билишни истамаганлиги учун, у Туркиянинг ўзига ўхшаган сиёсий ва ҳуқуқий маданияти паст сиёсатчиларидан ўрнак олиб, бу федерератив республикани “Русия” деб атаганлигига муштарийлар эътиборини қаратмоқчиман. Чунки 85 та федерация субъектидан иборат мамлакатда фақат рус миллатига мансуб Россия гражданларигина (фуқороларигина) эмас. Балки бу давлат унинг ҳам гражданлари бўлмиш шу таркибга кирувчи 22 та миллий республикаларнинг гражданлари ва башқа элатлар яшайдиган 4 та автоном округ ҳамда 1 та еврейларнинг автоном областидан иборат федератив республикадир. Саводсизларча бундай федерацияни “Русия” деб аташ, унга кирадиган 28 та миллий республика, автоном округ ва областларда яшовчи ахолининг нафақат миллий ғурурини, балки бошқа ҳақ ва ҳуқуқларини ҳам камситишдан иборат, деган фикрдаман. Буни устига тарихда аксарият ахолиси рус миллатига мансуб бўлган ва “Русия” деб аташ мумкин бўлган биронта ҳам давлат бўлмаган [8].
Салай Мадаминов Президентимизга “...Мурожаат” қилар экан Россиянинг йирик сиёсий арбоби Владимир Жириновский Ўзбекистон ва ўзбеклар тўғрисида Россия Давлат думасининг минбаридан туриб ва бошқа жойларда, кўп марта жуда ҳам яхши фикрлар билдирган бўлишига; у эшакларни яхши кўрганлиги учун, унинг 60 ёшлик юбилейида унга дўстлари ҳақиқий эшак совға қилганликлари сабабли, фақатгина Россиянинг рамзи эшак деганига; АҚШда эса эшак (ҳўтик) улардаги Демократик партиянинг рамзи бўлганлиги учун, бу ҳайвон, меҳнаткаш иш ҳайвони сифатида Европа мамлакатларида ҳам эзозланишига қарамай, Президентимизга нисбатан:
8. Ўзбек халқини “эшаксевар” деб ҳақорат килган Жириновскийни чақириб, оёгига қўй сўйдингиз”, деган, ахмақона туҳмат қилиб, уни ҳақорат қилган.
Мен шахсан Владимир Жириновский ўзбек халқини “эшаксевар” деганлигини эшитмаганман. Мен ушбу мақолани ёзишим жараёнида: бу сиёсатчи ўзбек халқини ҳақорат қилганлиги тўғрими ёки нотўғрими? – деган саволга жавоб топиш учун, Интернетнинг тегишли тизим ва дастурларида қидирув ўтказиб, унинг бу борада бирор оғиз гапиргани ёки чиқиш қилганлигини топа олмадим. Мен шахсан Владимир Жириновскийни Россиянинг, жуда ҳам ақилли, уддабурон, қилган башоратларининг кўпи ҳаётда амалга ошган ва юксак маҳоратга эга нотиқ ҳам бўлган сиёсатчиси сифатида ҳурмат қиламан. Ўзбек миллатига мансуб бўлмаган “Муҳаммад Солиҳ”ни эса, ўта нодон, сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий маданияти, билим ва савияси ўта паст сиёсий қочоқ сифатида ҳатто Жириновскийнинг тирноғига ҳам арзимайдиган кимса деб биламан. Менинг бу фикрим тўғрилигини унинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга 2020 йил 10 майда қилган ахмақона “... Мурожаат”и ҳам яққол исботлаб турибди.
 9. 1865 йил Тошкент ишғолида ўлган рус босқинчиларига бутхонани тикладингиз”, деган, сўзлар орқали “Муҳаммад Солиҳ” Президентимизга нисбатан яна бир ахмақона тухмат қилганлиги тўғрисида нима дейиш мумкин?
Мен бу масала бўйича, “Муҳаммад Солиҳ”дан ҳам анчагина сиёсий билим ва савияси паст бўлган, унга ўхшаб Ўзбекистондан қочиб кетиб, АҚШда яшаётган. Ўта қўрқоқ бўлсада, лекин ўзини миллат қахрамони қилиб кўрсатмоқчи бўладиган Юсуф Жума деган “шоир” 1865 йили руслар Тошкентни “босиб олганлиги” масаласига бағишланиб: “Миллатга мактублар туркумидан”, деб сарлавҳа қўйилган. Бироқ унинг ўзбек миллати ва давлатини ҳақоратлашдан иборат ахмақона гапларини ўз ичига олиб, қалбаки саналарга асосланганлиги учун ёлғон гаплардан иборат бўлиб қолган. Собиқ “Бирлик”чи Абдураҳим Пўлатнинг «Harakat» Xabar agentligi деган сайтида эълон қилинган мақоласидан Озодлик радиоси иқтибос келтириб, уни 2015 йилнинг 29 майида “OzodNazar” деган рукнида берилган: “Тошкентнинг руслар тарафидан босиб олинганига 150 йил тўлди”, деган эшиттиришида бу масалани яхши билмайдиган кимсалар билан қурилтойда бўлган олди қочди гаплардан иборат суҳбатни эфир орқали бутун дунёга тарқатганидан. 2015 йилнинг 16 июнида худди шундай бутун дунёга тарқтилган: “Ўзбекларнинг мусулмончилиги демагогиядан бошқа нарса эмас”, деб аталиб, “сиёсатшунос” сифатида таништирилган, Facebookнинг messagesи орқали ўзини СНБ ҳодими деб таништириб, уни танқид қилганларни қўрқитиб юрган қандайдир Анвар Назиров деган кимса билан ўтказилган, юқорида номи тилга олинган қурилтойдаги суҳбатдан ҳам беъманироқ бўлиб ўтган радио суҳбатидан қаттиқ ранжиганлим сабали, ўзимнинг: “Тошкент 150 йил муқаддам босиб олинганмиди ёки истибдоддан қутқарилганмиди?” [9], деган тарихий масалаларни чуқур ўрганиш натижасида дуёга келган мақоламда, ўз фикрларимни баён қилган эдим.
Шунинг учун хам мен муштарийларга бу мақоламнинг матнини юқорида гиперссылка бўйича ўтиб ўқишни маслаҳат қилган ҳолда, бу масалада қисқача тўхталиб, юқорида айтиб ўтилган мақоламда қилинган ҳулосаларим ва бошқа фикрларимнинг қисқача мазмунини айтиб ўтишни лозим топдим. Шундай қилиб мен ўзимнинг: Тошкент 150 йил муқаддам босиб олинганмиди ёки истибдоддан қутқарилганмиди?, – деган мақоламда қуйидагича ҳулосага келганман:
1865 йилнинг 15–17 (27–29) июн кунлари Россия империяси Тошкентни истило қилмаган, балки уни генерал (ўша пайтдаги полковник) Михаил Григорьевич Черняев ўз ташаббуси билан мустабид Қўқон хонлиги ва Буҳоро амирлиги истибдодидан, бу шахарда мавжуд бўлган рус миллатига мансуб юзлаб (балки минглаб) қулларни эса, тошкентликлар зулмидан озод қилиш учун, эгаллаб олган эди …
Шунинг учун ҳам бундай ҳаракатларни амалга ошириш чоғида Тошкентда мавжуд бўлган мустабид Буҳоро амирлиги тарафдорлари томонидан ўлдирилиб, мусулмонлар қабрининг ёнидаги биродарлик қабрига давфн қилган 24 нафар Россия империясининг солдатларига нисбатан Тошкентни мустабид Қўқон хонлиги ва Буҳоро амирлиги истибдодидан, тошкентликларнинг қарайиб ҳар бир оиласида хизмат қилган русларни эса, қулликдан озод қилган, қахрамонлардек муносабатда бўлишимиз керак.
Шайхантохур туман, Камалон маҳалласининг Офтоб кўчасида жойлашган Россия империясининг 24 қахрамон солдати дафн қилинган бродарлик қабристони устига 1886 йили, “Муҳаммад Солиҳ” етарли билим ва савияга эга бўлмаганлиги туфайли “бутхона” деб атаган мажусийлар ибодатхонаси эмас, балки  православ динидаги Авлиё Георгий Победаносец ибодатхонаси (рус тилида – часовня) қурилган бўлиб, бу иморат Маданият вазирлигининг 2019 йилнинг 28 июнидаги 411-рақамли буйрғи билан маданий мерос ёдгорлиги сифатида рўҳатдан ўтказилган. Шунинг учун ҳам у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг топшириғига асосон реставрация қилинган (қайта тикланган).
Ҳукуматимизнинг бундай топшириғи пайдо бўлишига Президентимиз бош қўшган бўлса Авлиё Георгий Победаносец ибодатхонасини реконструкия қилинганлигини, мен унинг ҳимматли ва сахий инсон сифатидаги саҳоватли ишларидан бири деб ҳисоблайман. Бундай иш қилганлиги учун Президентимизни, маданияти, билим ва сависи ўта паст бўлган “Муҳаммад Солиҳ”га ўхшаб, айблаш эмас, балки унга миннатдорчилик билдиришимиз керак деган фикрдаман. Бундан ташқари мен юқорида айтиб ўтган ва менинг: “Тошкент 150 йил муқаддам босиб олинганмиди ёки истибдоддан қутқарилганмиди?”, деган мақоламда баён этилган тарихий ҳақиқатни халқимизга тушинтиришимиз керак деган фикрдаман. Фақат шундагина, “Муҳаммад Солиҳ”, “Алишир Қодиров, Анвар Назиров, Абдуқодир Муминовга ва баъзи бир бошқа кимсаларнинг ижтимоий тармоқларда ва матбуотда қилган чиқишларида акс этган сафсаталар барҳам топади деб ўйлайман.
 10. Халқнинг аксарияти қарши бўлган Ўзбекистонда атом электростанцияси қуришга бошладингиз”, деган, “Муҳаммад Солиҳ”нинг Президентимизга нисбатан айтган бу ёлғон ва ахмақона туҳматини қандай баҳолаш мукин?
Унинг бу фикри матнини таҳлил қилсак, бу “шоир”, ўзбек тилини, яъний ўзбек халқининг адабий тилида гапириш ва ёзишни унитганлигини яққол намоён қилиб: халқмининг аксарияти Ўзбекистонга қарши бўлган бу давлат ҳудудида атом электростанцияси қурилишини бошладингиз, деган маъноларни англатадиган, мураккаб гап тузган.
Агар Салай Мадаминов Президентимизга қилган туҳмат ва уйдирмадан иборат бу гапида, унга: “Сиз Ўзбекистонда бунёд қилинишига ҳалқимизнинг аксарияти қисми қарши бўлган атом элетростанцияси қурилишини бошладингиз”, демоқчи бўлса, унда унинг бу гапи 2 та уйдурмани ўз ичига олган бўлиб чиқади.
Биринчидан, “Муҳаммад Солиҳ” ўзбек халқининг аксарияти деганда, агар бу масалада қонун асосида референдум ўтказиладиган бўлса, ҳал қилувчи овозлар сонини ўз ичига олган ахоли сони, масалан, 51% деб белгилангани ҳолди,  Ўзбекистонда атом элетростанцияси қурилишига ахолининг, масалан, 55% қарши эканлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак. Лекин, аминманки, унинг тухмати ҳақиқат эканлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат йўқ. Бўлиши мумкин ҳам эмас, чунки бундай референдум ўтказилмаган. У бу масалада ижтимоий фикрни ҳам ўрганмаган, ўргана олмайди ҳам, чунки у қочиб кетиб Туркияда яшаётганлиги учун, бундай ижтимоий фикрни ўрганиш имкониятига эга эмас. Бундай масалада Ўзбекистон Республикасининг Энергетика вазирлиги томонидан: “Ўзбекистон фуқоролари атом элетростанциси қурилиши ҳақида”, деган ва натижалари матбуотда 2019 йилнинг 10 июлида эълон қилинган тадқиқот эса, Ўзбекистон  ахолисининг аксарияти, яъний 83 фоизи (83%): “Мен Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилишидан фахрланаман” деган фикрга қўшилган, улар бундай қурилишни фойдали деб ҳам ҳисоблашган.
Энди унинг Президентимизга айтган: “...атом электростанцияси қуришга бошладингиз” деган гапини таҳлил қилсак, бу гап ҳам мутлақо, асоссиз, демак ёлғон. Чунки 2010 йилнинг 7 февралида Президентимиз ўзининг ПҚ-4165-сонли қарори билан  тасдиқлаган2019-2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш Концепцияси”нинг “Йўл ҳаритаси”да 2019-2020 йилларга АЭС учун қурилиш майдонини танлаш ва уни жойлаштириш лицезиясини олишни назарда тутган бўлиб, 2020-2022 йиллар учун АЭС ва унинг ташқи инфроструктурасини лоиҳалаш; 2022-2030 йилларга эса АЭС қурилишини бошлаб, уни фойдаланишга топшириш, режалаштирилган.
Бундан ташқари АЭС қурилишининг “Йўл ҳаритаси”да “ядро хавфсизлиги соҳасидаги халқаро конвенцияларга қўшилиш ёки уларнинг қоидаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига имплементация қилиш, шунингдек атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш”, назарда тутилган.
Лекин “Муҳаммад Солиҳ” бу соҳадаги халқаро норматив ҳужжатларни, шу жумладан “Ядро ҳавсизлиги тўғрисида”ги Конвенцияни ишлаб чиқан, 1994 йилниг 17 июнида эса 83 та мамлакат ваъкиллари иштирокида Венада ўтказилган Дипломатик конференцияда қабул қилиниб, улардан 71 таси бу, имзолаш учун очиқ бўлган, конвенцияни имзолашларини таъминлаган БМТга қарашли Атом энергияси бўйича халқаро Агентлик (русча қисқачаси – МАГАТЭ, инглизчаси: International Atomic Energy Agency, қисқачаси – IAEA ) борлигини; ва бу Агентлик, юқоридаги номи тилга олинган халқаро норматив ҳужжатнинг ижросини назорат қилишини ҳам билмайди...      
 11. Энди тинкаси қуриган юртни “Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқи” деган зиндонга ташлаш пайидасиз”, деган, “Муҳаммад Солиҳ”нинг Президентимизга нисбатан айтган тухматга қандай баҳо бериш мумкин? – деган саволга жавоб излаб кўрайлик.
Владимир Путин “Известия” газетасининг 2011 йилнинг 3 октябридаги сонида: Новый интеграционный проект для Евразии — будущее, которое рождается сегодня”, деган сарлавҳа остидаги мақоласини эълон қилиб “Евроосия иттифоқини” тузиш тўғрисидаги ўзининг таклифини илгари сурганида. Унинг бу ғоясинини Беларуссия Республикасининг Президенти Александр Лукашенко мақуллаб, “Известия” газетасининг 2011 йил 17 октябрдаги сонида “О судьбах нашей интеграции”, деган ўз мақоласини эълон қилган эди. Қозағстон Республикасининг бринчи Президенти Н.А.Назарбоев эса шунга ўхшаш: “Евразийский Союз: от идеи к истории будущего», деган ўз мақоласиниИзвестия” газетасининг ўша йилнинг 25 апрелидаги сонида  эълон қилган эда. Агар адашмаётган бўлсам уларнинг “Евроосиё иттифоқи” тузиш ғоясига фақатгина Украина ва Грузиядаги сиёсатчилари ва журналистлари қарши чиқишган эдилар ҳолос.
Лекин ўзини, у чет элга қочиб кетганидан кейин, фаолияти тўхтаб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидаги давлат рўйҳатидан ўчирилган “Эрк” демократик партияси”нинг лидери деб атаган “Муҳаммад Солиҳ”, Владимир Путиннинг “Евроосие иттифоқи” тузиш тўғрисдаги ғоясига қарши қаратилган биронта мақола ёзиб, Россия ва Туркия ёки бошқа чет эл матбуотларида эълон қилмаган.
Ўзбекистон фуқоролари ичида фақатгина мен Владимир Путиннинг бу ғояси пуч эканлигини исботлаб берувчи: “Предлагаю создать Русскую Республику РФ и назвать евразийский союз Узбекистаном” [8], деб аталган мақоламни, Россиянинг бир қанча машҳур интернет газета ва журналларида, шу жумладан ЦентрАзия сайтида 2011 йилнинг 3 ноябрида эълон қилиб, кейинчалик ўзимнинг ОАВ сифатида рўйҳатдан ўтиб, бошқа мамлакатларнинг машхур ОАВларида эълон қилинган мақолаларим ва китобларимнининг матнларини ўз ичига олган ва Научно-практический журнал “Фундаментальная экономика”, деб аталадиган сайтимга ҳам жойлаштириб қўйганман.
Ўйлайманки Владимир Путин менга ўхшаган, Украина ва Грузия ҳамда бошқа мамлакатлардаги ўзнинг сиёсатчи рақиблари (оппонентлари) томонидан унинг бу ғоясига қарши қаратилган мақолларини ўрганиб чиқиб, у “Евроосиё иттифоқи”ни тузиш тўғрисидаги ўз ғоясидан воз кечиб, Россия, Белоруссия ва Қозоғстан томонлари имзолаб, ратификация қилган, лекин бошқа давлатлар учун ҳам  имзоланиши очиқ бўлган шартнома асосида дунёга келган “Ероосиё иқтисодий иттифоқитузилишига эришди. Хозир Арманистон, Белоруссия, Қозоғстон, Қирғизстон ва Россия бу иттифоқнинг аъзо-давлатлари хисобланади.  
2020 йилнинг 28 апрелида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қуйи палатаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ероосиё иқтисодий иттифоқи”га, Малдова Республикасига каби, “кузатувчи-давлат” сифатида қатнашиш тўғрисидаги таклифи ҳар томонлама муҳокама қилинди.
Муҳокамалардан сўнг Қонунчилик палатаси ҳузурида тузилган Ишчи гуруҳининг ҳулосаси маъқулланди ва Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи-давлат мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ, деб топилди ҳамда парламент қуйи палатасининг тегишли қарори қабул қилинди. Ушбу қарор Олий Мажлис Сенати ҳамда Вазирлар Маҳкамасига жўнатилди.
2020 йилнинг 11 майида Олий мажлис юқори палатаси тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлиги масаласи кўриб чиқилди.
Қизғин ва очиқ мунозара якунида сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқида “кузатувчи-давлат” мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллашди. Ва мазкур масала бўйича Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.
Масаланинг бундай тартибда ҳал этилиши Салай Мадаминов ҳаттоки Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқида иштроки масаласини ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини ҳам билмайдиган муттаҳам эканлигининг исботидир десак жуда ҳам тўғри бўлади.
 12. И.Каримов пайтида жонсарак бўлган Давлат тили – Ўзбекча сизнинг даврингизда тамоман ўлди. Тошкентда Ўзбекча гапирадиганлар калака қилинадиган ҳолга келди. Давлат тилининг қотили ҳам сизларсиз”, деган, “Муҳаммад Солиҳ”нинг Президентимизга нисбатан қилган бу айблови уйдирма гаплардан иборат бўлган тухматдан бошқа ҳеч нарса эмас, деган фикрдаман.
Чунки замонавий ўзбек адабий тили айнан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев даврида ҳақиқий давлат тилига айланиб, ҳозир у давлатнинг Олий Мажлис, Президент ва унинг администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, суд, прокуратура, ички ишлар ва қуролли кучлардан тортиб, то маҳаллий хокимият ва маҳаллаларгача бўлган барча бўғинларида: қонунлар, фармонлар, ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият идораларида тузиладиган барча ҳужжатларни тайёрлашда ва аҳоли билан мулоқат қилишда биринчи ўринда турадиган тилга айланган.
Биз Салай Мадаминовнинг “...Мурожат”идаги Президентимизга нисбатан қилинган ва 12-ўринда турган туҳматнинг маъносини, унинг “Ўзбекистон халқ ҳаракати” деб аталган сайтда шу йилнинг 16 майида эълон қилинган: “Муҳаммад Солиҳ: Сардоба, Ташқи қарз, Ўзбекистонни руслаштириш сиёсати ҳақида”, деган мақоласини ўқиб кўрибгина тўлиқ тушиниб олишимиз мумкин. Бу Россия Федерациясининг Конституцияси билан таниш бўлмаган кимса, ўзининг ана ўша мақоласида, юқоридаги 7-ўринда турган туҳмати орқали Шавкат Мирзиёевни хозирнинг ўзида: “Ташқи сиёсатда Ўзбекистонни Русиянинг вассал давлатига айлантирдингиз”, деган сўзлар билан айблаганлиги учун, бу мақоласининг “РУСЛАШТИРИШ” деб аталган қисмида, Президентимизга нисбатан ундан ҳам ахмақона, башоратомуз тухматни олға суриб, унга нисбатан:
Агар Мирзиёев иқтидорда мустаҳкамланса, Ўзбекистонни Россиянинг губерниясига айлантириш эҳтимоли юксак. ... Шавкат Мирзиёев наинки Россия бошчилигидаги иттифоқлар, ҳатто “Янги СССР” лойиҳасига кириш учун ҳам тайёргарлик ишларини бошлаб юборган”, деган сўзларни айтиб айблар экан, бу тухматларининг исботи сифатида қуйидаги мисолларни келтирган. Мен Салай Мадаминов келтирган мисоллар ҳам асоссиз ва сафсатадан иборат эканлигини исботлаб берамокчиман.
Салай Мадаминов бу мақолада Президентимизга юқорида қилинган ўз туҳматларининг исботи сифатида гўёки у: “Масалан, аввалИчки ишлар бошқармаси” деб номланган идораларни Россия форматига мослаштириб, “Ички ишлар идораларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси” деб ўзгартирди”, деган ахмақона уйдирма гапни ёзган. Чунки Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шахри ва вилоятидан ташқари барча вилоятларида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ва хокозо Ички ишлар бошқармаси деган номлар сира ҳам ўзгартирилмаган. Фақатгина Тошкент ва Самарқанд шахариларида илгари, масалан, Мирзо-Улуғбек туман ички ишлар бошқармаси, деган ном ўрнига бундай бошқармалар: 1-бўлим, 2-бўлим, 3-бўлим ва ҳокозо бўлимларга бўлиниб,  Мирзо-Улуғбек туман ички ишлар бошқармаси” энди “Мирзо-Улуғбек туман Ички ишлар идораларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси” деб аталмоқда холос.
Бундай ўзгаршлар сира ҳам Салай Мадаминов айтганидай Россия “форматига” мослаштирилмаган. Чунки Россияда, рус тилига таржима қилганда: “Управление по координации деятельности органов внутренних дел”, деган ном билан аталадиган идоралар на Москва ва Санк-Петербург, ва на Россиянинг бошқа область, район ва шахарларида йўқ. Бу давлатда, масалан, Москва шахридаги: Кузминки районида Отдел МВД России по району КУЗЬМИНКИ»; Текстильщики районида – “Отдел МВД России по району Текстильщики”. Айтайлик Астрахан областининг Володарский районида –Отдел МВД России по Володарскому району”, дейилади ва ҳокозо. Яъний Россиянинг барча вилоятлари ва шахарларида шундай. Бунга муштарийлар гиперссылкалар бўйчи ўтиб ишонч ҳосил қилишлари мумкин. Бу ҳулосалар эса Салай Мадаминовнинг юқоридаги Россия “формати” тўғрисдаги тухмати мутлақо ёлғон эканлигини яққол исботлайди.
Салай Мадаминов ўзининг кейинги туҳматида, Президентимизга нисбатан у: “Русиянинг Росгвардиясига мослаб, Ўзбекистонда Миллий гвардия тузди”, деган уйдирмани тарқатиб, тухмат қилибди. Лекин у Ўзбекистон Республикасининг Миллий гвардияси, Россиянинг “Росгвардия”сига мослаб Шавкат Мирзиёев томонидан эмас, балки бу кимса ҳали чет элга қочиб кетмасдан олдин Олий Кенгаш депутати бўлиб юрган 1992 йилнинг 23 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг  29-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Миллий гвардиясини ташкил этиш тўғрисида” деган Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 3408-ҳарбий қисми негизида Миллий гвардия бригадаси  сафатида ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ихтиёрига берилган эди.
Ўзбекистон Республикасининг “Миллий гвардия тўғрисда”ги Қонуни 2019 йилнинг 14 декабриида Сенат томонидан тасдиқланиб, бу қонун нафақат Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фаолиятини қонуний асосга кўчирган, у Миллий гвардиямизнинг фаолиятини ҳам такомиллаштирган.
Салай Мадаминов айтаётган “Росгвардия” эса Россия Федерация Президенти Владимир Путиннинг 2016 йилнинг 5 апрелидаги 157-сонли Фармони билан РФ Ичики ишлар вазирлигининг Ички қўшинлари асосида тузилган (Указ «Вопросы Федеральной службы войск национальной гвардии Российской Федерации»). Демак Россияда қисқартирилиб “Росгвардия” деб аталадиган, ўзбекчага таржима қилинганда: “Россия Федерацияси миллий гвардиясининг Федерал қўшинлари” мавжуд бўлиб, бу қўшинлар Ўзбекистонда Миллий гвардия ташкил этилганидан қарайиб 24 йилу 3 ойдан ошиқроқ муддат кейин ташкил этилган экан.
Бу сафсатабоз кимса кейинги ўринда, Президентимизга юқоридагилардан ҳам ахмақонароқ: “Хорижга чиқиш паспортини ҳам Россия паспортига ўхшатиб, тўқ қизил рангда чиқарди”, деган ўта ахмоқина айб қўйипти. Ундан кейин у, “параллель” деган сўзни битта “л” ҳарфи билан ҳато ёзиб ва “администрация” дегани русча сўз деб ўйлаб: “Паралеллар кўп.
Президент девони деб айтилган ўз идорасини Мирзиёев Россияникига уйғун президент администрацияси, деб ўзгартирди. Ўзбекча Президент маъмурияти деса бўлмасмиди? Бўлмасди. Чунки бундай қилса, Кремлдан келган амрга итоатсизлик бўларди”, деган айб қўймоқчи бўлибди.
Броқ “администрация” деган сўз – бу лотинча:  раҳбарлик, ҳукумат” деган маънони англатувчи “administratio” деган сўздан келиб, чиққан бўлиб, “Ўзбекистон Президентининг девони” дегани инглизчага: “Office of the President of Uzbekistan”, деб таржима қилиниб, яъний “Ўзбекистон Президентининг идораси (офиси)”, деган маънони англатгани учун. Лотинчадан ўзлаштирилганда ёки интернационал (байналминал) сўз сифатида изоҳли луғатларга киритилганида: бевосита Президентга бўйсинган, ўз сафига унинг ёрдамчилари ва маслаҳатчилари ҳамда ҳар-хил даражадаги маъмурий-техникавий ҳодимларни ўз ичига олган ижроия органни инглизчага таржима қилганда: “Administration of the President of the Republic of Uzbekistan”, яъний “Ўзбекистон Республикаси Президентининг администрацияси” деган ном билан аташ мақсадга мувофиқ деб топилган.
Демак бу номни қўллашни Салай Мадаминов айтганидек: “Президент девони деб айтилган ўз идорасини Мирзиёев Россияникига уйғун президент администрацияси, деб ўзгартирди”, деб эмас, балки бошқа мамлакаларда, шу жумладан Россияда ҳам мавжуд бўлган, дунё тажрибасини амалда қўллаш, деб тушиниш керак.
Буни қаранг Салай Мадаминов, Ўзбекистонда Мирзиёев “Президент девони деган номни “Президент администрацияси” деган номга алмаштирганидан норози бўлибдию. Бироқ унга қилган ахмақона “...Мурожати”даги, ўзини, у чет элга қочиб кетганидан сўнг йўқ бўлиб кетган “Эрк” демократик партиясининг, ўзбекчасига луғатларимизда мавжуд бўлган бу партиянинг: етакчиси, йўлбошчиси ёки раҳбари, деб эмас, балки рус тилига инглиз тилидан кириб келган, шу сўзлар маъносига яқин – “лидер”, деган, лекин Англяда сиёсий партиянинг доҳийси деган маънони англатадиган сўз билан атабди... Нега шундай? Нима учун Салай Мадаминов ўзининг йўқ бўлиб кетган партиянинг “лидер”и бўлармишу, Ўзбекистон Республикаси маъмуриятининг аввалги “Президент Девон” деган номини “Президент администрацияси” деган номга алмаштрилса, бу Россия Президентининг администрациясига уйғун бўлиб қолармиш? Бу ўзбек миллатига мансуб бўлмаганлиги учун ўзбек адабий тилини яхши билмайдиган, турккпараст кимсага ким Ўзбекистон Президентининг маъмуриятидаги идоралар номини қандай аташ тўғрисида таклиф беришни сўради? Ҳеч ким сўрамаган...
Салай Мадаминов деган кимса шу жойда таҳлили қиланаётётган мақоласида, Президентимизга нисбатан, мен юқорида айтиб ўтганимдек: “Хуллас, Шавкат Мирзиёев ўзбек халқининг қаршилигига қарамай, Ўзбекистонни Россиянинг провинциал губернияси айлантириш ҳаракатига тушган”, деган ўта ахмақона уйдирмадан иборат тухматни қилиб, биринчидан:
Мирзиёевнинг бу сиёсатини қўллаб, куни кеча Русия ташқи ишлар вазирлиги мулозими Мария Захарова чиқиш қилди. У намойишкорона Узбекистон давлатининг ички ишларига аралашди. Рус тили Ўзбекистонда расман давлат тили бўлмаса ҳам феълан давлат тили эканлигига ишора қилди. Ва Ўзбек Парлемантида давлат тили ҳақида тайёрланаётган қонун лойиҳаси устидан очиқчасига кулди. Унинг кўпчилик томонидан рад этилажагига ишора қилди”, деган, ёлғон гапларни ўзи ичига олган, ахмақона уйдирмаларни айтган.
Иккинчидан эса Салай Мадаминов, ўзининг 2020 йилнинг 21 майида эълон қилинган: “Мирзиёев Русияга нималарни ваъда берган эди?”, деган мақоласида:
Ўзбекистонда расмий тил рус тили бўлиши керак!маъносидаги ҳақоратли баёнот билан чиққан Мария Захарова ҳам Ўзбекистонда коронавирус пандемияси тугашини кутиб ўтирмасадан бизга ҳужум қилдику”, деган, мутлақо уйдирма гапларни айтган ва ёзган.
Салай Мадаминовнинг бу ёлғон гапи ва ҳаттоки Ўзбекистон Республикасининг Давлат шарқшунослик университети арҳивида 4330.0-рақам остида сақланаётган  ўзбекларни ташкил этувчи 92 туркий уруғлар ҳақидаги қўлёзмада ўзбекларнинг сафига киртилган фин-угор халқининг мордвинларидан бўлган, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот ва матбуот департаментининг директори Мария Захарова шу йилнинг 14 майида қилган брифингининг Ўзбекистонга бағишланган қисмида айтган гапларини ҳам қалбакилаштириб, бу ҳонимга нисбатан ҳам тухмат қилган.
Чунки Мария Захарованинг 2020 йил 14 майда бўлиб ўтган брифингининг 34-минути 30-секундида бошланиб жуда ҳам қисқача 2 минуту 24 секунд ичида айтган гаплари орқали:
а) Юқори малакали бу дипломат мақомига эга хоним Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашгани йўқ. Мария Захарова, менинг фикримча, фақатгина Ўзбекистон билан Россия ўртасида мамлактимиз ўзининг давлат мустақиллигига эришганидан буён тузилган 200 дан зиёд давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро шартнома ва келишувларда. Яъний уларнинг гуманитар масалаларга бағишланган қисмларида, айниқса 2019-2020 йиллардаги учрашувларда тузилган ҳужжатларда акс этган ўзбекистон томонининг мурожаатларига асосан Ўзбекистонда рус тилига ўқитишни кўзда тутувчи тўлақонли лойиҳа яратиш устидага биргаликдаги фаол иш олиб борилмоқда.  
Бу лойиҳада бизга дарсликлар, услубий қўлланмалар ҳамда бадиий адабиётлар жўнатилишининг кўпайтирилиши, қўшимча рус тили марказлари очилиши, Ўзбекистондаги рус тили ўқитучиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларига рус тили бўйича мутаҳассис-эксперилар юборилиши, Россия олий ўқув юртиларида ўзбекистонлик абитуриентлар учун “рус тили” мутахассислииги бўйича бюджет ўринларини кўпайтириш тўғрисида сўз юритилади, деди.
Сўнгра Мария Захарова Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Қонунинг лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 42-моддаси:
Давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик, –
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”, деган мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилиши кўзда тутилаётганлиги тўғрисида ахборот бериб: “Биз юқорида қайд этилган қонун лойихасининг оммовий ахборот воститаларида юзага келган мунозараларга эътибор бердик. Афтидан, унинг тарафдорлари ҳозирда аниқ озчиликни ташкил этмоқда. Изоҳларнинг кўпи расмий тилда рус тилининг тўлиқ сақланиб қолганлигидан далолат беради, бу тарих руҳи икки томанлама муносабатларнинг замонавий сифатига мос келади. Энг муҳими, булар Ўзбекистон фуқороларининг ўз манфаатларига мос келиши. Бунинг сабаби эса ўзбекистонликларнинг кўпчилиги Россияда ўқиш ва ишлаш истагида”, эканлигини таъкидлашдан нари ўтгани йўқ
“Муҳаммад Солиҳ” Мария Захарова: “Ўзбекистонда расмий тил рус тили бўлиши керак!маъносидаги ҳақоратли баёнот билан чиққан” деган уйдирмани тарқатиб, бу хонимга нисбатан ҳам тухмат қилар экан, мана шу қилиғи билан ҳам ўзининг нодон “сиёсатчи” эканлигини яққол намоён қилди. Чунки у ЮНЕСКО мутаҳассислари 1953 йили “давлат тили” тушунчасини “расмий тил” тушинчасидан фарқлаш кераклиги тўғрисдаги таклиф берганликларини билмайди...
б) Мария Захарова: Рус тили Ўзбекистонда расман давлат тили бўлмаса ҳам феълан давлат тили эканлигига ишора... қилгани ҳам йўқ.
в) Мария Захарова Муҳаммад Солиҳ  айтганидек: “Ўзбек Парлемантида давлат тили ҳақида тайёрланаётган қонун лойиҳаси устидан очиқчасига...” кулгани ҳам йўқ. Кулиши мумкин ҳам эмас эди. Чунки Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида ўзбек тили ҳақида ҳеч қандай қонун лойиҳаси тайёрланаётгани йўқ. Бунга сабаб, мен юқорида айтиб ўтганимдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат тили тўғрисдаги қонун лоиҳаси эмас, балки Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Қонунининг лойиҳаси regulation.gov.uz сайтида муҳокомага қўйилгач, бу қонун лоиҳаси нафақат шу сайтда, балки Ўзбекистоннинг оммавий ахборот воситаларида ҳам муҳокама қилинган эди. Демак “Муҳаммад Солиҳ” ҳатто Ўзбекистонда қандай қонун лойиҳаси қаерда тайёрланганлигини ҳам, муҳокама қилинганлигини ҳам. Бу масала юзасида Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот ва матбуот департаментининг директори Мария Захарова ўзининг 14 майда ўтказилган брифингида нима деганлигини ҳам билмас экан, деган ҳулоса чиқариш мумкин.
Учинчидан, “Муҳаммад Солиҳ” ўз мақоласининг давомида: “Русиянинг бу тутуми Мирзиёев тарафидан сукут билан қабул этилаяпти. Чунки Мирзиёев Путинга бу хусусда ваъда бериб қўйган. Ваъдаларни Президент бўлишидан бир-икки йил олдин берган.
Мана, энди Путинга берган ваъдаларининг устидан чиқяпти…”, деган, Президентимизга нисбатан навбатдаги уйдирмалардан иборат тухматини қилар экан, Ўзбекистон Республикасининг Президенти дипломатик малакаси ҳар қанча юқори бўлишидан қатъий назар бошқа мамлакатларнинг матбуот хизматларининг раҳбарлари ўзлариининг бирифингларида айтган фикрларига жавоб тариқасида ўз фикрларини билдирмаслигини; бунинг учун эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли мутбуот хизмати ва унинг раҳбари бор, эканлигини ҳам билмас экан. Чунки у ҳеч қачон Ташқи ишлар вазирлиги ваколатига қандай вазифалар киришини ўрганмаган...
Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот ҳизмати Россия Ташқи ишлар вазирлиги ахборот ва матбуот департаментининг директори Мария Захарова ўзининг 14 майда ўтказган брифингида бу масала юзасидан билдирган фикр ва мулоҳазаларига жавоб тариқасида рус тилидаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг шархи (“Комментарий МИД Республики Узбекистан”, деган расмий ҳабарни ўз сайтида 2019 йилнинг 18 майида эълон қилган.
Энди рус тили тўғрисдаги ўз фикрларимни батафсилроқ баён қилишимдан олдин мен муштарийларга менинг ўзбекларнинг келиб чиқиши, уларнинг давлатлари ва цивилизациси тўғрисидаги “Fundamental iqtisodilmiy-amaliy jurnalининг рус ва ўзбек тили саҳифаларида  эълон қилинган  мақолаларимни ўқиб чиқишларини тавсия қилар эканман, улардаги руслар ва рус тили тўғрисда ёзилган ўз фикрлар ва мулохазаларим устида қисқача тўхталиб, уларни ўзимнинг қуйидаги тезизлар сифатида баён этиладиган янги фикр ва мулохазаларим билан ҳам тўлдирмоқчи ва кенгайтирмоқчиман.
Шундай қилиб мен ўзимнинг мақолаларимда ҳозирги давргача тарих биронта Рус давлати мавжуд бўлганлигини билмайди деган ҳулоса чиқариб, юқорида айтганимдек, шунинг учун ҳам: “Россия дегани бу Русия дегани эмас”, деган фикрни таъкидлаб келаман. Лекин  Россия Федерациясидаги 142.856.536 нафарга тенг ахолининг 80% дан ошиқроғини, бу давлатнинг ҳар хил бошқа миллат, элат, уруғ-аймоқларга мансуб бўлишига қарамасдан, ўзларини “руслар” деб атайдиган ва паспортларига бу қайд этилган, гражданлари ташкил қилади. Булар қаторига, масалан, ўзларини “казаклар” деб атайдиган халқ ҳам киради.
Лекин тарихга мурожаат қилсак бундай “руслар”ларнинг буюк аждодларидан, масалан, Борис Годунов, Иван Грозный, Буюк Петр ва Ленин ҳамда уларнинг авлодларидан ташқари ҳам ўзбек миллатига мансуб фуқоралар жуда ҳам кўп бўлганлигини билиб олишимиз мумкин.
Масалан, ўтмишда фан сахасидан: Менделеев, Мечников, Павлов, Мичурин, Тимирязов, Радищев, Кантемировлар ва Карамзин сингари олимлар; ёзувчилардан: Гоголь, Достоевский, Тургенев, Державин, Горький, Аксаков, Чаадаев, Ахматова ва Булгаков; санъат сохасидан:  балериналар бўлмиш Павлова, Уланова ва Спесивцева, артистлардан Ермолов ва Каратыгин; рассомлардан Шишкин, композиторлардан Скрябин ва Танеев, ўзбек миллатига мансуб бўлган.
Анкудиновлар оиласидан бўлган Кузьма Минин эса чўқинтирилмасидан олдин Миннибаев деган ўзбекча фамилияда бўлган. Куликов майдонида ҳалок бўлган князлардан Юрий Мещерский, бошқа князлардан эса Голицынлар, Нарышкинлар, Ростопчинлар, Глинскилар, Романовлар ва бояр Андрей Черкизов ҳам ўзбек миллатга мансуб бўлган. Буюк Петрнинг сафдошларидан генерал-адмирал Ф.Апраксин ва фельдмаршал С.Апраксин ҳам ўзбек миллатига мансуб бўлган. Булар ҳам майлия Россиянинг ҳаттоки Кутузов ва Ушаковдек буюк лашкарбошилари ҳам ўзбек миллатига мансуб бўлган.
Булардан ташқари барча “ин”га тугайдиган фамилия эгаларини ҳам ўзбек миллатига мансуб, десак сира ҳато бўлмайди. Шунинг учун ҳам мен 2013 йил 2 июлда эълон қилинган: “Узбекистан должен вступить в НАТО и предъявить территориальные и иные претензии к некоторым странам СНГ[11], деган мақоламда ҳатто Владимир Путин ҳам ўзбек миллатига мансуб деганман. Бу мақолам эълон қилинган даврда эса, уни МДҲга аъзо ва бошқа мамлакатларининг, менинг журналимга ўхшаш оммовий ахборот воситаси мақомига эга бўлган, юзлаб эмас, ҳаттоки минглаб интернет наширлари ўз сайтларида кўчириб босган ва ҳаволалар келтирган эдиларки, уларни миллионлаб муштарийлар ўқиган. РФнинг Президенти Владмир Путиндан кейин бу сафга РФнинг собиқ Президенти Борис Елцин, Москва шахрининг хозирги мэри С.С.Собянин ва бошқа жуда кўп “рус”лар ҳам киради.
Зомонавий рус тилина эса Россия империяси давридаги буюк шоирлардан бири А.С.Пушкин эмас, балки ўзбек миллатига мансуб бўлган тарихчи олим, йирик адабиёт намоёндаси Н.М.Карамзин яратган. Шунинг учун ҳам буюк шахс бўлмиш Н.М.Карамзин рус адабий тили яратилишда асосий рол ўйнаганлигини А.С.Пушкин тан олиб, ўзининг: “Москвадан Петербургга саёхат” («Путишествие из Москвы в Петербург»), деган асарида: “Карамзин [рус] тил[и]ни бегона бўйинтруғдан озод қилди ва унга халқ сўзининг тирик манбаларига йўналтирилган эркинлик берди” («… Карамзин освободил язык от чуждого ига и возвратил ему свободу, обратив его к живым источникам народного слова»), деган сўзлар орақли шахсан ўзи бу буюк шахсни ундан юқори туришини тан олиб, юқорида номи тилга олинган ўз асарида таъкидлаб ўтган.  
Юқорида Россиянинг ўзбек миллатига мансуб бўлган шунча буюк тарихий шахсларининг исми ва фамилияларини санаб ўтиб, рус адабий тили яратилишида, А.С.Пушкин эмас, балки ўзбек миллатига мансуб, тарихчи олим ва XIX асрдаги рус адабиётининг йирик намоёндаси Н.М.Карамзин асосий рол ўйнаганлигини таъкидалар эканман муштарийларда: Рустамжон Абдуллаев қандай янги тезисни илгари сурмоқчи? – деган савол туғилиши мумкин.
Агар ўтган ХХ асрнинг 24 йилида ташкил топган Ўзбекистонимиз дунёга келишига Владимир Ильич Ленин ва Иосиф Виссарионович Сталин каби Россиянинг ва Совет Иттифоқининг буюк тарихий шахслари ва давлат арбоблари (доҳийлари) жуда ҳам катта хисса қўшган бўлсалар. Ўзбекистон ўзининг давлат мустақиллигига эришишига  “Муҳаммад Солиҳ” ва унга ўхшаган сафсатабоз кимсалар эмас, балки Борис Николаевич Ельциндек Россиянинг Биринчи Президенти, катта ҳисса қўшган. Ислом Каримов эса уни қўллаб қувватлаган ва Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилиш  тўғрисидаги Декларацияни, Ўзбекистон Республикаси мустақилигининг асослари тўғрисидаги Конституцион Қонун ва бошқа ҳужжатларни имзолаганлиги учун, замонавий ўзбек давлатининг АҚШнинг асосчи-оталари каби асосчиси ҳисобланади [12-13].
Шунинг учун ҳам рус тилидаги отларнинг жинсий “женский род” ва “мужской род”га бўлинишини ҳисобга олган ҳолда: “зомонавий Ўзбекистонни дунёга келтирган онаси – Россия (РСФСР), отаси эса –Совет Иттифоқидир (СССР)", десак, бу жуда ҳам тўғри ҳулоса бўлар эди деган фикрдаман. Шу билан бир қаторда: “руслар ҳали шу пайтгача ўз давлатига эга бўлмаган, ўзбек миллатининг фарзандлари деб ҳисоблаш мумкин бўган элатдир”, десак ҳам бу сира ҳато бўмайди ва жуда тўғри ҳулоса бўла олади, деган фикрдаман.
Бу фикрлар ва менининг тарих сохасидаги тадқиқотларим XIV  ва XV асларнинг Ўзбекистонлари ҳам бўлганлигини исботлаб берган эканлигини инобатга олсак, бундай натижа менга Россияни ҳам ўзимнинг: «Узбекская цивилизация – о ней говорил лидер Китая Си Цзиньпин», деган мақоламда кўрсатиб ўтган, яъний Хитой йўлбошчиси Си Цзинпин ўз олимларининг ҳулосалари асосида олға сурган тезисида ўз ифодасини топган “Ўзбек цивилизацияси”нинг таркибига киритиш имконини берадики. Бундай ҳолат биз ўзбекларга ва умуман ўзбекистонликларга рус тилига нисбатан ҳудди ўзбек тилига бўлганидек муносабатда бўлишимизни тақозо этади, десак бу жуда ҳам тўғри бўлади.
Шу жойда замонавий Россиянинг асосчи-отаси ва Бринчи Президенти Борис Ельцин тўғрисида юқорида айтилган фикрларимни исботлаш мақсадида, шудай бир тарихий ҳақиқатни ҳам таъқидлаб ўтмоқчиман: агар бу, ўша даврнинг йирик сиёсий ва давлат арбоби бўлган шахс, РСФСР Совет Иттифоқидан (яъни СССРдан) ажралиб чиқиб мустақил давлат бўлишини ҳоҳламаганида, ҳеч қачон СССРни парчалаб бўлмас, Ўзбекистон ва бошқа барча иттифоқдош республикалар эса ўзларининг давлат мустақилликларига эриша олмаган бўлар эдилар!
Шунинг учун ҳам ўзбек миллатига мансуб бўлмаган, туркпараст “Муҳаммад Солиҳ” ва унинг сафдошлари ҳамда, улар каби Европа Иттифоқига ўхшаш Туркий давлатлар  иттифоқини тузишдек хом ҳаёлдан иборат орзулар оғушига ғарқ бўлган кимсалар, Россия ҳам Ўзбекистон каби 1991 йили Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин мустақилликка эришган. Хозир – 2020 йил энди 31 га кираётган ёш давлат эмас, балки у (1721 йилнинг 22 октябридан то 1917 йилнинг 1 сентябрига қадар мавжуд бўлган монархик давлат бўлмиш) Россия империяси ва Совет Иттифоқидек “зулмкор” давлатларнинг айнан ўзи. Россияни эса мутлақо нотўғри равишда “Русия” деб атаб олиб, у СССРни қайта тиклаб, Ўзбекистонимизни ўзининг давлат мустқиллигидан маҳрум қилиб “Русия”нинг губернясига айлантирмоқчи. Хозирнинг ўзида эса гўёки Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни “Русия”нинг вассал давлатига айлантириб бўлди, энди эса уни “Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқи” деган зиндонга ташлаш пайида, деган, унга нисбатан тухмат ва ёлғондан иборат сафсата ва уйдирмалар билан алдаб. Ўзбекистонда яшаётган биз ўзбекларни қўрқитмоқчи бўлмоқдалар. Лекин бу “Муҳаммад Солиҳ”га ўхшаб чет элга қочиб кетган, ўзбек миллатига месуб бўлмаган, асли қўрқоқ ва хойин туркпараст кимсалар, ўзларининг бундай ваҳималаридан дойим биз Ўзбекистонда яшаётган ўзбеклар эмас, фақат уларнинг ўзларигина қўрқиб ёшамоқдаларки, шунинг учун ҳам Салай Мадаминовнинг шу йил 10 майдаги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга МУРОЖААТИ, дунёга келди, десак бу ҳам айни ҳақиқат бўлади.
Бироқ бизнинг халқимиз Россия ва унинг халқлари билан на фақат расман, давлатимиз бу давлат билан тузган дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик шартномаларига асосан, балки Ўзбекистон ССР тузилган пайтидан бошланган. Иккинчи жаҳон уриши (ёки Улуғ Ватан уриши) даврида  мустахкамланган бевосита дўстлик алоқаларига эга бўлганлиги учун, мамлакатимиз (ишсизлик эмас, балки) ортиқча ишчи кучи муаммосини қандай ечишни билмай турган вақтларда: улардан 2012 йили 5 миллион нафарга, 2019 йил эса 2,4 миллион нафарга яқини Россияга меҳнат муҳожирлари сифатида бориб ишлаб, 2006-2019 йилларда жаъми 226 миллиард АҚШ долларга эквивалент иш хаққи олишиб, агар шундан, ўртача 20% ни ўз оилаларига, яъни Ўзбекистонга жўнатишган бўлсалар, буларнинг жъами, Россия Марказий банкининг сайтидан олинган маълумотларга кўра, 45 миллиард АҚШ доллардан кўпроқ маблағни ташкил этган..
Демак юқоридаги фикр ва мулоҳазаларимдан ўзбек миллатига мансуб бўлмаган, туркпараст “Муҳаммад Солиҳ” Президентимизни руспарастликда айблаши мутлақо нотўғри бўлган ахмақона тухматдан башқа ҳеч нарса эмас, деган ҳулоса чиқади.
Қолаверса Ўзбекистон Россия билан Москвада 2005 йилнинг 14 ноябрида замонавий Ўзбекистннинг Биринчи Президенти ва асосчиси Ислом Каримов ва Владимир Путин имзоланган “Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисда”ги ратификация ҳақида Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 мартдаги ЎРҚ-20-сонли «Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида Шартномани (Москва, 2005 йил 14 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонуни асосида 2006 йилнинг 19 июнидан кучга кирган Шартнома тузганлиги учун, бу давлатнинг иттифоқчиси ҳисобланади.
Ҳудо сақласинку лекин, фараз қилайлик, (Россияда тақиқланган) “Ислом давлати” деган террористик ташкилот ўзининг Афғонистонда тўпланиб қолган йирик кучлари орқали Ўзбекистонга нисбатан уруш эълон қилса, унда Россия билан тузилган иттифочилик шартномасининг 2-моддасига асосан бу давлат бизга  зудлик билан керак бўлган зарур ҳарбий ёрдамни кўрсатиб, “Ислом давлати” ҳудди унинг ўзига – Россия Федерациясига ҳам тажаввуз қилгандек, муносабатда бўлади. Шундай шароитда Россия билан ҳамкорлик қилиш учун нафақат бизнинг жанговор қўшинларимизнинг барча  раҳбарлари, ҳарбий қўмондонлар, Ҳукумат аъзолари, ҳокимлар ва оддий аскарларимиз, балки уруш ҳудудида яшаши мумкин бўлган оддий одамларимиз ҳам рус тилини билишлари керак бўлади, деб ўйлайман.
Бундан ташқари, фараз қилайлик, давлатимиз “Муҳаммад Солиҳ”нинг ахмақона гапларини эътиборга олиб, Россия билан тегишли  сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, иттифоқчилик ва гуманитар мунасабатиларимизни бузиб ташлади ва бунинг оқибатида Россия ўзбекистонлик барча меҳнат муҳожирларини депортация қилиб юборди, десак. У ҳолда расман 2,4 миллион нафар, аслида эса ундан анча кўп бўлган меҳнат муҳожирларимизга, улар ўз оилаларини боқишлари учун Ўзбекистонда қисқа муддат ичида ким шунча янги ишчи ўринлари ва иш ҳаққи топиб беради? Ёки уларга бундай янги ишчи ўринлари ва иш ҳаққини ВВС ўзбек ҳизматининг:
Айни дамда Туркияда минглаб ўзбекистонлик муҳожирлар юрибди. Улар айни дамда коронавирус сабаб жуда ҳам қийин аҳволга тушиб қолган. Мухолифат раиси сифатида ўша жойда уларга қандайдир ёрдам ташкиллаштириш ёки уларни бир жойга йиғиш каби ишлар билан шуғулланишингиз мумкин эди-ку. Бунга сизга Ўзбекистон ҳукумати тўсқинлик қилмаяптими?”, деган саволига:
Йўқ. Унақа иш билан мен шуғулланмайман... Муҳожирларни бирлаштириш, менинг вазифам эмас. Мен сиёсатчиман. Мен билан сиёсий масалаларда гаплашинг», деб жавоб берган “Муҳаммад Солиҳ” топиб берадими? Йўқ албатта! Лекин, “Муҳаммад Солиҳ” ва унга ўхшаган сафсатабоз кимсалар айтганидек эмас, айнан мен фараз қилгандек ҳолат вужудга келсагина Ўзбекистонда сиёсий ва иқтисодий ахвол кескин ёмонлашиши ва халқ ичида, россиядан депортация қилинган меҳнат муҳжирлари кўтариши мумкин бўлган норозиликлар пайдо бўлиши мумкин.
Бундан чиқди биз Россия билан дўстона ва иттифоқчилик муносабатларини янада юксак даражага кўтариб, ўз меҳнат муҳожирларимизнинг ишчи кучини уларга экспорт қилиш асосида ҳамкорлик қилишимиз жуда ҳам катта иқтисодий аҳамиятга эга экан.
Демак биз БМТнинг 6 та расмий ва ишчи тилларидан бири бўлган хақаро тил – рус тилини, чуқур ўрганишимиз зарур эканки. Шунинг учун ҳам биз Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги тайёрлаб муҳокамага қўйганЎзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинишини тўхтатишимиз; агар бу Қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда эса, Президентимиздан уни имзоламаслигини сўрашимиз зарур экан, десам бундай фикр ўринли бўлади деб ўйлайман.
Агар иккита ҳорозимлик фуқороларимиз ҳоразм шевасида (тилида)  гаплашса қарайиб 90-95 фойиз ўзбек адабий тилида гаплашадиган Ўзбекистоннинг қолган вилоятларидаги ва қўйинки Қорақалпоғистон Республикасидаги фуқороларимиз ҳам, уларни тушунмаслигини ҳамма, шу жумладан хоразмда туғилиб ўсган “Муҳаммад Солиҳ”, Мақсуд Бекжон ва бошқалар ҳам яхши биладилар.
Бундан ташқари Мақсуд Бекжон ўзининг “Ватан туйғуси” [6], деган мақоласида жуда ҳам тўғри айтганидек, Самарқанд ва Буҳородаги форсийзабон ўзбекларимиз, уларнинг аксарияти ўзбек миллатига мансуб бўлишларига қарамай, адашиб ўзларини, 1929 йилга қадар ҳеч қачон мавжуд бўлмаган тожик миллатига мансуб деб ўйлаб, ўзбек тилида гаплашганларга нафрат билан қараб, баъзи бир овқатланиш ва савдо муассасаларида, уларга хизмат кўрсатишдан ҳам бош тортишлари, бугунги кунда ҳам мажуд бўлган ҳақиқатдир. Лекин бу масалаларни “Муҳаммад Солиҳ”  сира ҳам кўтармасдан рус тилига ёпишиб олганлиги, бу унинг энг ёмон манодаги миллатчи эканлигини ҳам кўрсатади.
Шунинг учун ҳам бу муаммолар конституцимизда ҳам, давлат тил ҳақидаги қонунимизда ҳам ўз аксини топмаганлигини инобатга олиб, мен Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 4-моддасининг биринчи қисми ва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг 1-моддасини қўйидаги таҳрирда:
Ўзбекистон Республикасининг умумхалқ ва давлат тили ўзбек адабий тилидир”, деб
баён қилинишини ва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг номини:
Ўзбекистон Республикасининг “Умумхалқ ва давлат тили ҳақида”ги Қонуни”, деб аташни;
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида” Қонунини Ўзбекистон Республикасининг “Умумхалқ ва давлат тили ҳақида”ги Қонуни деб аташ тўғрисидаги, менинг таклифим қабул қилинса, бу қонуннинг бошқа моддаларига ҳам мана шу ва менинг биринчи ўринда турган таклифим асосидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилишини, таклиф қиламан.

II. “Муҳаммад Солиҳ” Президентимизга нисбатан “Сардоба” сув омбори бўйича қўйган ахмақона айбловлари ҳам уйдирмадан иборат тухмат эканлигининг исботи

Энди Салай Мадаминовнинг “...Мурожаат”идаги Президентимизга нисбатан: “Сардоба фожиасининг бош сабабчиси Шахсан сизсиз. “Кредитни ўзим топаман деб Ислом Каримовни ишонтирган ва бу омборни қуришга бошлаган сиз эдингиз”, деган айбловларига келсак, улар ахмақона туҳматдан бошқа ҳеч нарса эмас эканлигига қуйидаги далиллар исбот қилади.
Салай Мадаминовнинг Президентимизга нисбатан: “Қурилиш сметасида кўрсатилган 404 (тўрт юз тўрт) миллион долларни Хитойдан олиб, пулни ҳам, омбор қурилишини ҳам яқин кишиларингизга топширганингизни ҳамма билади”, деган гаплари ҳам уйдирма, туҳмат ва тусмолдан айтилган бўлиб, ҳеч қандай асосга эга эмас. Чунки “Сардоба” сув омборининг смета қиймати 404 (тўрт юз тўрт) миллион АҚШ долларига тенг эмас. Чунки Ўзбекистондаги йирик объектлар қурилишига чет эл инвестицияси жалб қилинган тақдирда ҳам унинг сметаси ўзбек миллий валютаси – сўмда ҳисобланиб, бу объект қурилишида иштирок этаётган бош пудратчи ва субподрячиларга буюртмачи бу қурилишда бажарилган ишлар ҳажми учун ҳақни сўмда тўлаб беради. Агар бундай қурилишда субподрядчи сифатида Ўзбекистонда жойлашган соф чет эл корхонаси ёки қўшма корхона иштирок этаётган бўлса, бундай корхоналар ўтказилган пулни, керак бўлган ҳолларда, валюта биржаси орқали белгиланган курсда конвертация қилиб, ҳохлаган валютасига алмаштириб олишлари мумкин.
Салай Мадаминованинг Президемизга ва Абдуғани Сангиновга нисбатан “Энди халқнинг айбдорларни жазога тортиш талабига жавобан, сиз ..., фожеа сабабчиси Абдуғани Сангиновни Сардобада ҳалокат тафтиш комиссиясига киритдингиз”, деган туҳматига келсак. Бу тухматлар у Газета.uz сайтида 2020 йилнинг 5 майида эълон қилинган “Сардоба сув омборини ким қурган?” деган журналитик суриштирув натижалари тўғрисидаги мақоладан беҳабар эканлигини кўрсатади. Чунки бу мақолада, биринчидан: “Сардоба” сув омборининг смета қиймати эмас, балки унинг тўлиқ қурилиб битирилиши учин 2017 йилнинг 1 январи ҳолатига 1 трлн. 306 млрд. 940 млн. 400 минг сўм сарфланган бўлиб, мана шу ҳақиқий бажарилган ишлар учун буюртмачи томонидан тўланган пулнинг қиймати Марказий банкнинг 2017 йил 1 январдаги курси бўйича 404,4 млн. АҚШ долларига эквивалент эканлиги кўрсатилган. Бу рақамлар Салай Мадаминовнинг қурилиши 2010 йил бошланган “Сардоба” сув омборининг смета қиймати 404,4 млн. доллар деган иддаоси мутлқо ёлғон эканлигини кўрсатади. Чунки бу объект смета қийматини аниқлаш учун сўмнинг 2010 ва 2017 йилларнинг 1 январ ҳолатларига марказий банк белгилаган расмий курслар асосда жуда оддий ҳисоб китоблар қилган ҳолда аниқлаб кўрсак, “Сардоба” сув омборининг смета қиймати тахминан 611 млрд. 210 млн. 160 минг сўм атрофида бўлган эканлиги тўғрисидаги натижа чиқади. Лекин ўша пайтда сўмнинг биржи курси қанча бўлганлиги тўғрисида маълумотлар йўқ. Шунинг учун ҳам агар долларнинг биржа курси Марказий банкнинг расмий курсидан 2 баробар кўп бўлган деган тахмин асосида ҳисоб китоб қилиб кўрсак, бу объектнинг смета қиймати тахминан 189 млн. 142 минг 485,8 АҚШ долларига тенг бўлганлиги тўғрисидаги натижа чиқади.
Иккинчидан,  To’palang HPD Holding” МЧЖ Сардоба сув омборининг авария содир бўлган қисмида қурилиш ишларини олиб бормаган. Абдуғани Сангиновнинг ўғли Абдураҳмонов Ислом Абдуғаниевич эса 2010−2017 йилларда “To’palang HPD Holding” МЧЖ ва унинг филиалларида умуман ишламаган эканлиги аниқланган. Бундан ташқари, “Ўзбекгидроэнерго“ Аакциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги УП-5044-сонли Фармони билан,  Сардоба сув омбори битказилиб, фойдаланишга топширилганидан кейин ташкил этилган. Бу маълумотдан эса Абдуғани Сангинов раҳбари бўлган “Ўзбекгидроэнерго“ АЖ “Сардоба” сув омбори қурилиши учун жавобгар эмас ва унда мутлақо иштирок этмаган, деган ҳулоса чиқади.
Хозирги кунда “Сардоба” сув омбори “Ўзбекистон темир йўллари” Акционерлик жамити балансида экан. Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятида 2020 йил 16 майда ўтказилган сессиясида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов берган ахборотга кўра: Сардобадаги ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан 4 та версия бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда экан.
Kun.uz ёзишича, Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омборида 1 май куни юз берган техноген фалокат юзасидан очилган жиноят ишига 2 нафар шахс гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, уларга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Kun.uz манбаларига кўра, очилган жиноят иши тергови доирасида 19 май куни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли “Сардоба сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси бошлиғи Ф.Д. ҳибсга олинган.
Шунинг учун ҳам биз энди шу терговга жалб қилинган экспертлар ҳулосаси натижасида аниқланган жинятлар бўйича суд қандай ҳукм эълон қилишини кутамиз. Чунки бу масалада, Салай Мадаминовга ўхшаган Ўзбекистоннинг душманлари тарқатадиган уйдирмалардан иборат айбловлар, тергов қилган айблов ҳулосалари ва суд бу масала юзасидан қабул қиладиган хукм олдида ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Чунки унга ўхшаган кимсалар бу масалада ҳаттоки олиб борилаётган тергов ва суд жараёнига гувоҳлар сифатида ҳам таклиф этилмайди. Сабаб: улар чет элда қочиб юрганликлари учун, “Сардоба сув омбори қурилиши тўғрисида ҳеч қандай малумотга эга бўлмаган ва бу қурилишнинг устида турмаган кимсаларнинг, миш-мишларга асосланган маълумотларига эга холослар...
“Муҳаммад Солиҳ” Сардоба сув омбори масаласидан сўнг Президентимизга нисбатан янада оғирроқ, янада ахмақона ва уйдирмаларга тўла тухматларини олға суриб, у кишидан Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимидан дарҳол истеъфога чиқишини талаб этар экан, “ватандош”ларига, яъни ўзбекистонликларга қарата: “Ўзбекистон тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир ватандошдан бу талабга қўшилишларини сўрайман”, деб мурожат қилган.
“Муҳаммад Солиҳ”нинг бу Мурожаатини эшитиб кўрган бир менинг психиатр-врач бўлиб ишлайдиган танишим: ─ Бу чол, русчасига айтганда мания величия ёки мегаломаник беъманилик деган руҳий касалликка чалинган. Уни давлолаш керак”, – деди...
Лекин мен, “Мухаммад Солиҳ”нинг Ўзбекистон Республикаси Президенти номига қилган Мурожаати тўлиғича Шавкат Мирзиёевга нисбатан тўқиб чиқарилган уйдирмалардан ташкил топган туҳматлардангина иборат бўлгани ҳолда, унинг Россия ва русларга бўлган муносабати эса – миллий адоватни тарғиб қилишдан бошқа ҳеч нарса эмас, деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам мен Салай Мадаминов Президентимизнинг истеъфосини талаб қилиши ҳеч қандай ҳуқуқий, сиёсий ва бошқа асосга эга бўлмаган руҳий касалликка чалинган кимсанинг беъманигарчилиги ҳолос деган фикрдаман.

Ҳулоса ва таклифлар

1. Шундай қилиб, ҳулоса сифатида шуни айтиш мумкинки “Муҳаммад Солиҳ” томонидан Ўзбекистон Республикасининг Президентига қарата, унинг истеъфосини талаб қилиб ёзган “...Мурожаат”и, Шавкат Мирзиёевнинг обрўсини тўкиш учун, ёлғон гаплар ва тўқиб чиқарилган уйдирмаларга асосланган такрор ва такрор қилинган туҳматлари ва жинояткорона сафсатадан бошқа ҳеч нарса эмас.
2. “Муҳаммад Солиҳ” ўзининг “...Мурожаат”ида: “Ўзбек халқига ўзи истаган бир одамни сайлашга имкон беринг... Мен янги сайловларда иширок этмайман”, деган гапи ва Жахонгир Муҳаммаднинг ютубдаги каналида 2020 йилнинг 21 майида «Xidirnazar Olloqulov: 2021 yilda Mirziyoyev nomzodiga aslo yo'l berib bo'lmaydi. Nega?», деган ном билан “Адабиёт” газетасининг бош муҳаррири Бахтиёр Каримнинг Термиз давлат университетининг собиқ ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Худайназар Аллақулов билан бўлган сухбати ведео-тасвирининг жойлаштирилиши ҳам бежиз эмас эканлигини кўрсатади...
3. “Муҳаммад Солиҳ”нинг Президентимизга қилган “...Мурожаат”идаги Россия ва русларга бўлган муносабати эса миллий адоватни тарғиб қилишдан бошқа ҳеч нарса эмас, дейиш мумкин.
4. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 4-моддасининг биринчи қисми ва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг 1-моддасини қўйидаги таҳрирда:
4.1. “Ўзбекистон Республикасининг умумхалқ ва давлат тили ўзбек адабий тилидир”, деб
баён қилинишини ва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг номини:
4.2. “Ўзбекистон Республикасининг “Умумхалқ ва давлат тили ҳақида”ги Қонуни”, деб аташни;
4.3. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида” Қонунини Ўзбекистон Республикасининг “Умумхалқ ва давлат тили ҳақида”ги Қонуни деб аталиши муносабати билан, бу қонунимизнинг бошқа моддаларига ҳам юқорида (4.1-бандда) кўрсатилган қўшимчаларни инобатга олувчи ўзгартиришлар киритилишини, таклиф қиламан.
5. “Мухаммад Солиҳ”нинг Ўзбекистон Республикаси Президенти номига қилган Мурожаати тўлиғича Шавкат Мирзиёевга нисбатан тўқиб чиқарилган уйдирмалардан ташкил топган туҳматлардангина иборат бўлгани ҳолда, унинг Россия ва русларга бўлган муносабати эса – миллий адоватни тарғиб қилишдан бошқа ҳеч нарса эмас, деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам мен Салай Мадаминов Президентимизнинг истеъфосини талаб қилиши ҳеч қандай ҳуқуқий, сиёсий ва бошқа асосга эга бўлмаган руҳий касалликка чалинган кимсанинг беъманигарчилиги ҳолос деган фикрдаман.

Адабиётлар рўйҳати

1. Абдуллаев Р. Временное возложение на Премьер-министра Ш.Мирзиёева исполнения обязанностей и полномочий Президента не противоречить Конституции Республики Узбекистан (https://fundamental-economic.uz/article/Временное-возложение-на-Премьер-мини/).
2. Ўзбекистон “Эрк” Демократик Партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг, президент Шавкат Мирзиёевга МУРОЖААТИ (https://www.youtube.com/watch?v=kpbnDiJ3bv8&feature=youtu.be).
3. Мақсуд Бекжон. “Туркийзабонлар” ким?” (http://uzxalqharakati.com/archives/8750).
4. Мақсуд Бекжон. Турклигимизни англаб етайлик… (http://uzxalqharakati.com/archives/27779).
5. Муҳаммад Солиҳ. Манқуртлик мафкурасига жавоб (https://uzxalqharakati.com/archives/39892).
6. Мақсуд Бекжон. Ватан туйғуси (http://uzxalqharakati.com/archives/67825).
7. BBC ўзбек хизмат. Фейсбукда Муҳаммад Солиҳ билан жонли мулоқот
8. Абдуллаев Р. Предлагаю создать Русскую Республику РФ и назвать евразийский союз Узбекистаном    
9. Абдуллаев Р.Тошкент 150 йил муқаддам босиб олинганмиди ёки истибдоддан қутқарилганмиди?  
10. Абдуллаев Р. Узбекистан должен вступить в НАТО и предъявить территориальные и иные претензии к некоторым странам СНГ (https://fundamental-economic.uz/article/узбекистан-должен-вступить-в-нато-и-пр/).
11. Абдуллаев Р. Узбекская цивилизация ― о ней говорил лидер Китая Си Цзиньпин
12. Абдуллаев Р.  Ислом Каримов — ўзбек давлатининг асосчиси (https://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=466).
13. Абдуллаев Р.  Ислом Каримов – Ўзбекистоннинг АҚШнинг асосчи-оталари каби асосчисидир (https://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=1012).

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Тошкент 2020 йил 4 июнь.